2019 йил 6 июнь куни ўтказилган «Қорадори—2019» кенг қамровли тадбири давомида Қашқадарё вилояти Косон тумани Бунёдкор маҳалласида яшовчи 18 ёшли А.Б. 9 дона «кўкнор» бошоғини 400 минг сўмга сотаётган вақтида ушланган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Унинг уйидан отаси Б.Х. билан бирга ҳовлисидаги ер майдонида «кўкнор» ўсимлигини етиштираётганлиги аниқланиб, уйидан жами 592,07 грамм «кўкнор» хашаги, 0,47 грамм «опий», 62,2 грамм «кўкнор» ўсимлиги уруғи ва 7 килограмм 466 грамм «кўкнор» ўсимлиги топилиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Б.Х. ва А.Б.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)