• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +32°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Олий суди: Президент трассасида жанжал уюштирган безори аёлларга маъмурий чора кўрилган

    2019 йил 27 май куни «Asiaterra.info» сайтида тошкентлик бир гуруҳ аёллар Президент трассасида жанжал уюштиргани ва уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланганидан норози бўлишгани  билан боғлиқ мақола эълон қилинган. Олий суд Матбуот хизмати ушбу мақола юзасидан ахборот берди.

    Фото: Олий суд

    Фото: Олий суд

    Дарҳақиқат, 2019 йил 20 май куни соат тахминан 08.45 ларда Г. Т., М. Х., М. А., Г. К. ва Х. Э. Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар Қўмитаси биноси қаршисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳаракатланиши учун мўлжалланган махсус йўналишда тўпланишиб, давлат раҳбарининг мазкур йўналишдан ҳаракатланишини билган ҳолда, махсус йўналишда ҳаракатланаётган кортеж йўлига чиқиб мурожаат қилмоқчи бўлганларида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари Д.Доулетов ва Б.Иззатуллаев ушбу фуқароларга мазкур йўналиш бўйлаб тўпланиб туриш ва давлат раҳбарига бундай тарзда мурожаат қилиш мумкин эмаслигини, ўзларини қизиқтираётган масалалар билан тегишли тартибда мурожаат қилиш лозимлигини тушунтириб, махсус йўналишдан четроқда туриш кераклигини айтганларида, шикоятчи аёллар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини турли уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, шовқин-сурон кўтаришиб, қонуний талабларини бажаришдан бош тортишиб, қаршилик кўрсатган ҳолда ҳарбий хизматчиларнинг махсус кийим бошларини йиртганлар.

    Иш ҳужжатларидаги жиноят иши қўзғатишни рад этиш ва маъмурий иш қўзғатиш тўғрисидаги қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси ва 194-моддаси1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик ҳолати бўйича маъмурий ишнинг Х.Э.га оид қисми унинг хаста эканлиги муносабати билан алоҳида иш юритувига ажратилганлиги кўрсатилган.

    Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман маъмурий суди томонидан 2019 йил 21 майда кўриб чиқилган.

    Суд мажлисида сўралган Г.Т., М.Х., М.А. ва Г.К. ўзларининг ҳуқуқбузарлик ҳаракатини инкор этиб, судда ҳолат юзасидан кўрсатув беришдан бош тортганлар.

    Гарчанд шикоятчи аёллар ўзларига оид маъмурий иш юзасидан суд мажлисида кўрсатув беришдан бош тортган бўлсалар-да, суд иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, уларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, мазкур ҳуқуқбузарликларни содир қилганликлари қуйидаги асосларга кўра, яъни миллий гвардия ходимларининг билдиргилари, гувоҳларнинг тушунтириш хатлари, суд мажлиси жараёнида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларида мавжуд бўлган бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқланган.

    Ушбу фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, Г.Т. ва М.Х. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 34-моддасига асосан узил-кесил 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган;

    М.А. ва Г.К. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилиб, уларга 34-моддасига асосан узил-кесил 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    Ушбу фуқаролардан кассация тартибида шикояти келиб тушмаган.

    Аввалроқ Миллий гвардия Тошкентда ҳибсга олинганлиги айтилаётган аёллар Президент кортежини тўхтатмоқчи бўлганини маълум қилган эди.

    Ундан олдинроқ эса Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси шу кунларда ижтимоий тармоқларда Қўмитага шикоят қилиб келган аёлларнинг ҳибсга олинганлиги юзасидан тарқалган хабарлар бўйича расмий баёнот берган эди.

    21.06.2019, 18:56   Изоҳ (0)   28218
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    22 июнь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилади?

    21.06.2019, 18:43

    Бухородаги АЁҚШда содир бўлган ёнғинда ҳеч ким талофат кўрмаган ва жароҳат олмаган

    21.06.2019, 18:21

    Ўзбекистондаги барча оромгоҳларнинг хавфсизлик ҳолати ва болалар учун яратилган шароитлар ўрганилмоқда

    21.06.2019, 18:10

    Самарқанддаги мудҳиш ЙТҲ юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи маълумот берди (видео)

    21.06.2019, 17:53

    Ўзбекистонда Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг бажарилишини ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди

    21.06.2019, 17:50

    Самарқанддаги ноқонуний қурилишлар: 17 та объект тўлиқ ёки қисман бузилади

    21.06.2019, 17:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.