«Саноатқурилишбанк» ва «Омонатбанк» (Тожикистон) Тошкентда 10 миллион доллар миқдоридаги кредит келишувини имзолади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Ўзбекистон банки бошқаруви раиси Азиз Воҳидов ва «Омонатбанк» раҳбари Сирожиддин Икромий ҳисоб рақамлари очиш ҳақидаги шартномани имзолаган.
Мазкур келишувда «Омонатбанк» воситачи вазифасини ўтайди ва мазкур маблағларни Ўзбекистон маҳсулотларини сотиб олиш учун ишлатадиган тожик компанияларини молиялаштиради. Шундан сўнг компаниялар «Омонатбанк»ка кредит тўлайди, банк эса Ўзбекистон томонига пулларни қайтаради.
Шунингдек, Икромий Миллий банк бошқаруви раиси Алишер Мирсоатов билан савдо молиялаштируви бўйича кредит келишувига эришгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)