• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Олий суди «Чирик суднинг чиркин ишлари» сарлавҳали мақола юзасидан ахборот берди

    Олий суд Матбуот хизмати «FayzbogUz» Telegram-каналида эълон қилинган «Чирик суднинг чиркин ишлари» сарлавҳали мақола юзасидан ахборот берди.

    Фото: Олий суд

    Фото: Олий суд

    «Сарлавҳанинг ўзиёқ муаллифнинг аламзадалигидан нишона эмасми?» — деб бошланади хабар. Уни тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Мақоладаги хатолар, ғализ жумлалар ҳақида тўхталиб ўтирмаймиз. Зеро, ўқувчилар бу ҳақда ўз хулосасига эга. Аслида, оммага эълон қилинаётган ҳар бир фикр холис, ҳаққоний ифодаланиши керак.

    Мақолада «... Расмий очиқ суд деб белгиланган-у лек бу фақатгина номига эканлигини билдириб қўйишди. Яъни, аввалги лицей суди каби суд залини «махсус қатнашчи»лар билан аввалдан банд қилиб қўйиб, диний эркинлик масаласида бефарқ бўлмаган фуқароларимизни киргани қўйишмади...»дейилади.

    Ушбу важлар Олий судда ўрганиб чиқилганда,  ўз тасдиғини топмади. Иш ҳужжатларида маълум бўлишича, суд белгиланган куни ўз вақтида бошланган ва очиқ тарзда бўлиб ўтган. Қонунчиликка мувофиқ, хоҳлаган шахс очиқ суд мажлисида иштирок этиши мумкин ва ушбу суд жараёнида ҳам бунга амал қилинган.

    «FayzbogUz» мухбири «судга Дин ишлари қўмитаси раиси ўринбосари Нуриймон Абдулҳасан, Халқаро Ислом академияси ректори Шуҳрат Ёвқочев келмади,» деб иддао қилади.

    Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 63-моддаси 3-қисмига асосан давлат бошқаруви органларининг, мансабдор шахснинг вакиллари тегишли орган раҳбарининг ёки мансабдор шахснинг имзоси билан бериладиган ишончнома асосида иш олиб бориш ҳуқуқига эга. Судда жавобгар сифатида маъмурий орган томонидан ишонч билдирилган вакил иштирок этиши белгиланган ва улар судда иштирок этган.

    Аризачининг адвокати А.Якубовнинг гаплари бўлиб қўйилганлиги ҳақидаги иддаоларга ҳам қўшилиб бўлмайди. Зеро, судья ишга оид масалалар бўйича тарафларга ўз фикрини билдириши учун етарлича вақт берган.

    Шу ўринда айтиш жоизки, суд ишни кўришда қонун талабларидан келиб чиқади.

    Ушбу маъмурий иш 2019 йил 20 февраль куни Шайхонтоҳур туман маъмурий суди томонидан кўрилиб, аризани қаноатлантириш рад этилган.

    Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 25 мартдаги қарорига мувофиқ ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

    Мазкур иш юзасидан Олий судга назорат тартибида шикоят берилган. Олий судда ушбу иш ўрганиб чиқилиб,  шикоятни судлов ҳайъатида кўриб чиқишга асос йўқлиги учун рад этилган.

    21.06.2019, 20:53   Изоҳ (0)   23476
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда БАА компанияси билан ҳамкорликда шамол электр станциялари қурилади

    21.06.2019, 20:01

    Ўзбекистон Олий суди: Президент трассасида жанжал уюштирган безори аёлларга маъмурий чора кўрилган

    21.06.2019, 18:56

    22 июнь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилади?

    21.06.2019, 18:43

    Бухородаги АЁҚШда содир бўлган ёнғинда ҳеч ким талофат кўрмаган ва жароҳат олмаган

    21.06.2019, 18:21

    Ўзбекистондаги барча оромгоҳларнинг хавфсизлик ҳолати ва болалар учун яратилган шароитлар ўрганилмоқда

    21.06.2019, 18:10

    Самарқанддаги мудҳиш ЙТҲ юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи маълумот берди (видео)

    21.06.2019, 17:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эронда Исроил билан урушда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг дафн маросими бўлиб ўтди (видео)

    Дунё | 28 июн, 17:55

    Ўзбекистонда 29 июнь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 17:35

    Қозоғистонда аёл автобус бекатида фарзанд кўрди

    Дунё | 28 июн, 17:15

    Покистонда портлаш туфайли камида 16 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июн, 16:55

    Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: “Бу каби турнирлар футболчилар саломатлиги ҳисобига ўтказилмаслиги керак”

    Спорт | 28 июн, 16:53

    Ўзбекистонда экология бўйича ҳуқуқбузарларга 115 млрд сўм жарималар белгиланди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 16:35

    Ҳиндистондаги ҳодиса ягона эмас: тарихдаги энг йирик авиаҳалокатлар қаерда содир бўлган?

    Дунё | 28 июн, 16:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.