Кувайтда 20 июнь куни янги жаҳон рекорди янгиланиб, дунёда қачонлардир қайд этилган энг юқори ҳарорат — Цельсий бўйича 63 даража иссиқлик кузатилди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар берди.
Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, 8 июнь куни термометрлар салқин жойда 52,2 даража иссиқни, қуёшли жойда эса 63 даража иссиқни кўрсатган. Бундай ҳарорат туфайли камида 5 киши ҳалок бўлган ва ҳукумат аҳолини ташқарига чиқмасликка ва кўпроқ сув ичишга чақирмоқда.
Аввалги температура рекорди Калифорниядаги Ўлим Водийсида 1913 йилнинг 10 июлида кузатилган бўлиб, ҳаво ҳарорати 56,7 даража иссиқ бўлган.
21 июнь куни 68 даража иссиқ бўлиш прогнози аҳолини хавотирга солмоқда.
Изоҳ (0)