Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида сўзлаган нутқида собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Севара Нишонова хабар берди.
«Прокурорлар порахўр бўлса, ривожланиш бўлмайди. Нимага биз иккинчи Бош прокурорни жиноий жавобгарликка тортяпмиз? Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. У вилоят прокурорларидан 100 минг, туман прокурорларидан 50 минг доллардан пора олган.
Абдуллаев ҳам, буниси ҳам узоқ муддатларга қамалади. Кўрасизлар, ҳали. Қонун барчага баробар. Пора олдими, жиноят қилдими, қилмишига яраша жавоб беради.
Биз одамлар ишониб, катта лавозимга тайинлаймиз. Улар эса дарров порахўрликка ўтади. Ким бахт топган порадан, 10 та уйдан? 2 хонали уйда яшадинг нима, 20 та хонали уйда яшадинг нима? Барибир 20 та хонада яшамаймизку? Фақат ошхонага ва ётоқхонага кирамиз. Бахт тинчлик-тотувлик, саломатлик, фарзандлар ва набиралар бахтида, кулгусида эмасми?», — дейди президент.
Изоҳ (0)