Самарқанддаги Ёшлар марказида 20 июль куни мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медалларни топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди Zarnews.
Энг кўп олтин медаль Пастдарғом туманидаги 21-мактаб ўқувчиларига тегишли бўлиб, уларнинг 12 нафари ушбу мукофот билан тақдирланган.
Тадбирда Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Б.Облоқулов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов ҳам иштирок этган.
Изоҳ (0)