21 июнь куни Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси очилди.
Кун тартибидан бир қатор ташкилий масалалар ўрин олган.
«Ўзбекистон 24» телеканалига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев Сенат раиси лавозимига Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Танзила Норбоева номзодини тақдим этган.
Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига биноан Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)