Тошкентдаги Ўзбекистон тарихи давлат музейининг кўргазмалар залида «Бухорога қайтиш: Генерал Ань Пу ва унинг рафиқаси қабридан топилган маданий мерос», — номли кўргазма очилди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
Тарихчиларнинг фикрига кўра, Ань Пу бухоролик бўлган. У тахминан 600 йиллар атрофида туғилган. Ўзининг жасурлиги ва буюк ишлари сабаб Хитой тарихида унутилмас из қолдирган.
Кўргазмада умумий қиймати 3 миллион доллар дея баҳоланган, яхши ҳолатда сақланган Генерал Ань Пу ва унинг хотини қабридан топилган 75 та экспонат мавжуд.
Изоҳ (0)