19 июнь куни Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясига мўлжалланган, борт рақами UK-78705 бўлган янги Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Everett аэропортидан Grant-Kaunti Mozes Leyk халқаро аэропортига синов парвозни амалга ошириб, қайтди. Бу ҳақда «Новости Ташкенцкого неба» Telegram канали хабар берди.
2 соат 25 дақиқа давом этган синов парвози давомида механизмлар текширилиб, зарур техник ишлар амалга оширилди.
Синов учиш давомида учувчилар кабинасида экипажнинг 4 нафар аъзоси бўлган.
Янги Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Ўзбекистонга июнь ойи давомида етказиб берилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)