• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда туғуруқхонада бир кунда беш чақалоқ вафот этди. Қиз туққан аёлга ўғил бола жасади берилди

    Ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида Самарқанд шаҳридаги вилоят Перинатал марказида 2019 йилнинг 28 февраль кунидан 1 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида 5 нафар чақалоқ ўлганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Хабарда шунингдек, 28 февраль куни мазкур марказда кўзи ёриган 21 яшар Г.К.нинг қиз деб айтилган фарзанди ўлганидан сўнг ўғил болага алмашиб қолганлиги ҳам баён қилинган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Мазкур ҳолат бўйича «Дарё» мухбири журналистик суриштирув олиб борди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Самарқанд вилоят перинатал маркази вилоят бўйича асоратли туғруқ жараёнларини амалга оширадиган марказ ҳисобланади. 190 ўринга мўлжалланган марказнинг бошқа шаҳар ва туман туғруқхоналаридан фарқи шундаки, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан энг оғир аҳволда бўлган ҳомиладор аёллар келади.

    – Воқеа юз берган кунлари мен Германияда ўқишда эдим, — дейди марказ директори Лола Ҳамроева. – 2007 йилда ташкил этилган перинатал марказ 190 та койкага мўлжалланган бўлиб, 2018 йил давомида даволанган беморлар сони 16388 тани ташкил қилган бўлиб, уларнинг қарийб 80 фоизи қишлоқ туманларидан келган аёлларни ташкил этган. Ҳозирда перинатал марказда койкаларнинг тўлиши 133 фоизга етган.

    Марказда жорий йилнинг 5 ойи давомида 3109 туғруқ содир бўлиб, 155 нафар чақалоқ ўлими кузатилган. Ўлим ҳолатлари 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 80 тага камайган (2018 йил 235 нафар, 2019 йил 155 нафар).

    2019 йилнинг 28 февраль куни соат 11:30 атрофида фуқаро Г.К.нинг туғилган чақалоғи орадан 6 соат ўтгач, аниқроғи 17:40 атрофида вафот этган. Чақалоқнинг ўлимига уни муддатидан аввал (27 ҳафталик) туғилгани ва ўпкаси яхши ривожланмаганлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Чақалоқларнинг қайд этиш журналида ҳам, реанимация журналида ҳам туғилган чақалоқнинг жинси ўғил, вазни 1330 грам, бўйи эса 34 см эканлиги қайд этилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Айнан ушбу воқелар содир бўлган кунлари директор вазифасини бажарган перинатал марказ директори ўринбосари Санжар Суяровнинг таъкидлашича, Г.К. марказга 25 февраль куни қабул қилинган. Бунгача у 19 февраль куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали шошилинч хирургия бўлимида ўткир кўричак хуружи билан наркоз остида операция қилинган.

    Ўрганиш жараёнида ҳужжатлар терговчида бўлганлиги сабабли касаллик тарихи билан танишишнинг имкони бўлмади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аслида 28 февраль куни перинатал марказда яна 4 та чақалоқ оламдан ўтган. Лекин уларнинг уч нафари 25 февралда дунёга келган. Фақат биттаси 26 февралда туғилган. Шу куни ўлган чақалоқларнинг барчаси турли патологик касаллик билан муддатидан аввал туғилган.

    Хусусан, 1988 йилда туғилган Ш.Э. 25 февралда муддатидан аввал 35 ҳафталик ўғил жинсли чақалоқ туққан. Ш.Э.нинг иккинчи туғруғи бўлган чақалоқнинг вазни 1900 грам, бўйи 42 см бўлиб, чақалоқ нафас бузилиши синдроми, нафас етишмовчилиги оғир даражаси, туғма юрак нуқсони билан туғилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    25 февраль куни 1994 йилда туғилган М.М. муддатидан аввал 38 ҳафталик қиз жинсли чақалоқни дунёга келтирган. Чақалоқ 3160 грамм вазн ва 50 см бўйга эга бўлган. М.М.нинг учинчи туғруқ фарзанди бўлган чақалоқ ҳомила ичи пневмонияси, марказий нерв системасининг перинатал зарарланиши, бош мияга қон қуйилиши, ДВС синдроми касаллиги билан туғилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, 1990 йилда туғилган Н.Э. ҳам 25 февралда муддатидан аввал 34 ҳафталик ўғил жинсли чақалоқ туғган. Н.Э.нинг тўртинчи туғруқдаги чақалоғи 2000 гм, бўйи 43 см бўлган. Чақалоқ нафас бузилиш синдроми, нафас етишмовчилиги оғир даражаси билан оғриган. 26 февраль куни 2000 йилда туғилган С.Ҳ. муддатидан аввал 30 ҳафталик ўғил жинсли чақалоқ туққан. 1900 грамм вазн ва 39 см бўйга эга бўлган чақалоқ кўплаб туғма нуқсон (туғма ихтиоз, туғма юрак нуқсони) билан туғилган. Шу куни вафот этган чақалоқларнинг 4 нафари ўғил жинсли, бири қиз бўлган.

    Марказ ходимларининг таъкидлашича, перинатал марказда нобуд бўлган чақалоқларнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизасидан ўтказилиши лозим бўлган. Лекин Г.К.нинг яқинлари чақалоқнинг ёриб кўрилишига қаршилик қилиб, розилик бермаган. Аниқроғи нобуд бўлган чақалоқни ёриб кўриш ўтказилаётганида марказда жанжал кўтаришган. Натижада марказ ходимлари далолатнома тузиб, чақалоқ мурдаси эгаларига бериб юборилган.

    Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ширин Норматованинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази томонидан ўтказилган одам ДНКси экспертизасининг 2019 йил 31 майдаги 4250/12Д-сонли хулосасига кўра, вафот этган чақалоқ мурдасидан олинган биологик намуналар ариза муаллифлари Г.К. ва Ф.М.нинг вафот этган чақалоққа нисбатан биологик ота-оналиги тасдиқланмаганлиги аниқланган.

    Кимларнингдир эътиборсизлиги туфайли чақалоқнинг жинси ота-онасига нотўғри етказилган Самарқанддаги перинатал марказда яна тушунарсиз ҳолат юз бермоқда. Шу куни ўлган чақалоқларнинг тўрт нафари ўғил жинсли бўлган, балки чақалоқлар ростдан ҳам алмашиб қолгандир? Мазкур ишга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз сўзини айтади.

    Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 4 июнь куни Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 124-моддаси (Болани алмаштириб қўйиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Мавзуга доир: Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Самарқанд вилояти перинатал марказида юз берган вазият юзасидан хизмат суриштируви тайинланди

    20.06.2019, 14:44   Изоҳ (0)   63436
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Солиқ қўмитаси: Энг кўп қарздорлик қурилиш корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда

    20.06.2019, 14:24

    Ўзбекистонлик мерганлар Беларусда ўтказиладиган «АрМИ—2019» мусобақасига тайёрланмоқда

    20.06.2019, 14:14

    Иштихондаги намунали уйлар атрофида юзага келган намунали бўлмаган ҳолатлар (фото)

    20.06.2019, 14:02

    ИИВ Малака ошириш институтига янги раҳбар тайинланди

    20.06.2019, 13:54

    Франция собиқ президенти коррупция иши бўйича судга чақирилади

    20.06.2019, 13:36

    Сирдарёлик эркак рашк туфайли 21 ёшли аёлни ўлдирди

    20.06.2019, 13:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Гонсало Гарсия билан янги шартнома имзолайди

    Спорт | 6 август, 11:16

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    Жанубий Корея собиқ президентининг рафиқаси коррупцияда айбланди

    Дунё | 6 август, 11:05

    Кинотавсия: севиб томоша қилинадиган 7 та француз комедияси

    Кино | 6 август, 10:58

    Рақобат қўмитаси Яндекс Маркет рекламаси иши бўйича Uzum Market фойдасига қарор чиқарди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:45

    Индонезия авиакомпанияларига Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига парвоз қилиш ҳуқуқи берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:24

    Генераллар Путинга Украина мудофааси 2-3 ойда қулашига ваъда берди — Reuters

    Дунё | 6 август, 10:08

    Нима учун Буюк Британияда қироллик тўй тортининг бир бўлаги сақлаб қўйилади?

    Шоу-бизнес | 6 август, 09:58

    “Манчестер Сити” ҳимоячиси Vitoр Рейс фаолиятини Ла Лигада давом эттиради

    Спорт | 6 август, 09:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.