«Иштихон овози» газетасида тумандаги Қайчили массивида жойлашган намунали уйлар атрофи чиқиндихонага айлантирилгани ҳақидаги мақола чоп этилди, деб ёзади «Zarnews». Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.
Иштихон туманининг Қайчили массивида жойлашган намунали уйлар атрофидаги «намунали» бўлмаган ҳолатлар акс этган.
Ажабо, бу ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли бундай ҳолат нафақат ободончиликка доғ, балки турли юқумли касалликларга ҳам ўчоқ бўлишини наҳотки билишмаса!?
Ҳали одамлар тўлиқ кўчиб чиқмасидан, атроф ахлатхонага айланиб, белгача етадиган бегона ўт босиб кетган.
Ушбу уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилганига кўп вақт бўлмади. Аммо, йўл остидан ўтган қувурнинг носозлиги туфайли оқиб чиқаётган ичимлик сувидан кўча лой бўлиб кетган.
Изоҳ (0)