• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бангладеш президенти: Ўзбекистонда ўтказган ажойиб кунларим бир умрга хотирамда муҳрланиб қолади

    19 июнда Ўзбекистонда Бангладеш Халқ Республикаси президенти бошчилигидаги делегацияни кузатиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Юқори мартабали меҳмон Ўзбекистонга ташрифдан катта таассуротлар билан қайтаётганини, ўзбек халқининг бутун дунёга донғи таралган меҳмондорчилигига шахсан гувоҳ бўлганини таъкидлади.

    «Ўзбекистонда ўтказган ажойиб кунларим хотирамда абадий муҳрланиб қолади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда бутун ўзбек халқига кўрсатилган самимий қабул учун миннатдорчилик билдираман», - деди Бангладеш президенти.

    Таъкидлаш жоики, Бангладеш Халқ Республикаси президенти Абдул Ҳамид Самарқандга ташрифи давомида Имом Ал-Бухорий мажмуасида бўлиб, бутун ислом олами Бухорийни яхши билиши ва уни юксак қадрлашини таъкидлади. президент Абдул Ҳамид мазкур мажмуа қурилиши тарихи ҳамда унинг ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотларни катта қизиқиш билан тинглади.

    Бангладеш раҳбари Имом Ал-Бухорий каби ислом цивилизациясининг буюк вакилларини хотирлашда муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш жуда муҳим эканини қайд этди. Шу ўринда Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасидаги мунтазам йўловчи рейсларни қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинганини маълум қилди.

    «Таъкидлаш лозимки, биз Ўзбекистон Республикаси Президенти билан мамлакатларимиз ўртасидаги мунтазам йўловчи рейсларини қайта тиклаш масаласини муҳокама қилдик. Менинг фикримча, бу ўзаро сайёҳлар алмашинуви, жумладан, зиёрат туризми бўйича алоқаларни ривожлантириш учун туртки бўлиб хизмат қилади», - деди Абдул Ҳамид.

    Юқори мартабали меҳмон Имом Ал-Бухорий мажмуасини зиёрат қилишдек бахтга мушарраф бўлганидан бахтиёр эканини таъкидлади.

    «Бангладешда яшовчи ҳар бир мусулмон бу масканда бўлишни орзу қилади. Афсуски, ҳамма ҳам бундай имкониятга эга эмас», - деди у.

    Абдул Ҳамид мажмуанинг илмий-тадқиқот экспонатлари билан яқиндан танишиб чиқди. У лойиҳа муаллифи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев эканини билгач, давлат раҳбарининг бу иши катта эҳтиромга лойиқ эканини алоҳида таъкидлади ва Президентнинг бу каби ташаббусларини юқори баҳолади.

    Президент Абдул Ҳамид Имом Ал-Бухорийнинг илм истагида амалга оширган саёҳатлари географияси унда катта таассурот қолдирганини айтди.

    «Бангладеш халқи бу масканни зиёрат қилишдан беҳад шод бўлади. Ўзбекистон ҳукуматига Ислом оламининг шундай муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиш учун тақдим этган имконияти ва кўрсатган эҳтироми учун чуқур миннатдорчилик билдираман», - деди у.

    Президент Абдул Ҳамид Имом Ал-Бухорий мажмуасида Қурон тиловат қилди.

    Зиёрат сўнггида томонлар ўзаро совғалар билан алмашди.

    20.06.2019, 15:11   Изоҳ (0)   27224
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда туғуруқхонада бир кунда беш чақалоқ вафот этди. Қиз туққан аёлга ўғил бола жасади берилди

    20.06.2019, 14:44

    Солиқ қўмитаси: Энг кўп қарздорлик қурилиш корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда

    20.06.2019, 14:24

    Ўзбекистонлик мерганлар Беларусда ўтказиладиган «АрМИ—2019» мусобақасига тайёрланмоқда

    20.06.2019, 14:14

    Иштихондаги намунали уйлар атрофида юзага келган намунали бўлмаган ҳолатлар (фото)

    20.06.2019, 14:02

    ИИВ Малака ошириш институтига янги раҳбар тайинланди

    20.06.2019, 13:54

    Франция собиқ президенти коррупция иши бўйича судга чақирилади

    20.06.2019, 13:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.