«АрМИ — 2019» халқаро армия ўйинлари доирасида Беларусда ўтказиладиган «Мерганлар марраси» беллашувида ўзбекистонлик ҳарбийлар ҳам иштирок этади. Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Шарқий ҳарбий округда нуфузли мусобақага тайёргарлик кўрилмоқда.
Қайд этилишича, тадбирнинг ўтган йилги баҳсларида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 18 давлатнинг 19 жамоаси ичида муносиб қатнашиб, 4-ўринни қўлга киритган. Бу йилги баҳсларда иштирок этиш учун 8 нафар мерган Фарғона дала ўқув майдонида тайёргарлик олиб боришмоқда.
Мусобақа иштирокчилари асосан 3 та шарт бўйича беллашади. Ҳар бир шарт бир нечта машқлардан иборат. Якуний натижа шартлар давомида тўпланган балларнинг умумий ҳисоби бўйича аниқланади.
Изоҳ (0)