Урганч шаҳар «Ашхабод» маҳалласида ободонлаштириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, аҳоли эҳтиёж қисмларини олиб чиқиш ҳамда ҳудудда эпидемиологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус-тактик ўқув машқи ўтказилмоқда. Бу ҳақда Хоразм вилояти ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 18 июнда бошланган 47 та хонадоннинг уй жиҳозлари, қурилиш материаллари, уйи эгаларининг зарур молларини, кўчириш ишлари давом эттирилди. Шунингдек, қўшимча равишда 46 та хонадоннинг аҳолиси кўчирилиб амалий ёрдам кўрсатилди.
Қайд этилишича, 19 июль ҳолатига кўра, 34 та хонадон тўлиқ бузилган, шундан 33 нафар хонадон эгалари 100 фоиз компенсация пуллари нақд пулда берилди.
Ўтказилган махсус-тактик ўқув машқларига жами: 2446 нафар хашарчи ҳамда 124 та техникалар жалб этилган.
Изоҳ (0)