Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида вақтинча ижарада яшаган 21 ёшли Ў.А. исмли аёлнинг жасади 18 июнь куни қотиллик аломатлари билан уйидан топилди, деб хабар берди Zarnews.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни марҳума Ў.А.нинг таниши Мирзаобод тумани «Боғистон» маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган 26 ёшли А.I. рашк оқибатида содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)