• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Минг йиллар олдин яшаган мактаб ўқувчиларининг хатлари сақланиб қолган. Улар ҳам ижарада яшаган ва ота-онасидан пул сўраган

    Мактаблар қадимдан дунёнинг барча ҳудудларида бўлган. У ерда хат-савод ва ўша даврга хос фанлар ўргатилган. Бизга қадар дарсликлар, шунингдек, ўқувчиларнинг машқлари сақланиб қолган. Лекин улар ҳақида кўп ёзилган. Янада қизиқроқ материал ўқувчиларнинг мактубларидир. Бундай ҳужжатлар ҳам сақланган бўлиб, уларда ўқувчиларнинг кундалик ташвишлари, муаммолари ва шахсий фикрлари акс этган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қуйида Месопотамия (Ироқ), Искандария (Миср), Оксфорд (Англия) ва Буюк Новгород (Россия) мактаб ўқувчиларининг таълимга бўлган муҳаббати ва ҳаёт қийинчиликлари ҳақидаги ёзувларини ўзбек тилида тақдим этамиз.

    Иддин-Суэн, мэсопотамиялик йигитча

    Иддин-Суэн, чамаси, мансабдор шахснинг ўғли бўлган ва йирик саройда таҳсил олган. Хат лойдан ясалган кичкина сопол бўлакларига миххат билан ёзилган. Хат болакайнинг онаси – Зинага матнни овоз чиқариб ўқиши лозим бўган котибга мурожаат билан бошланади. Хатдан, шунингдек, Зина уйда хўжалик ишларини бошқарганини ва, йигитчанинг мактабдаги мавқеига қараганда, бой оиланинг фарзанди эканини англаш мумкин.

    «Зина хонимга айт, – дейди Иддин-Суэн. – Онажон, сени Шамаш, Мардук ва Илабрат худолари мен учун соғ-саломат ва эсон-омон асрасин. Бошқа болаларнинг кийимлари йилдан йилга башанглашиб бормоқда. Сен эса ҳар йили менинг кийимларим янада камтарона бўлиши учун ҳаракат қиласан. Сен қатъийлик билан кийимларим оддий ва кам бўлишини талаб этасан. Уйимизда жун газламалар тахлам бўлиб ётган бўлса-да, кийимларим сифатига эътибор қаратмайсан. Отамнинг ишчиси Адсад-Иддинам ўғлига ҳозиргина икки хил кийим совға қилди, сен бўлсанг менга битта янги кийим олишга қаршилик қиласан. Сен мени дунёга келтирган вақтда онаси уни асраб олган, лекин сен мени онаси уни севганчалик яхши кўрмайсан».

    Искандариялик ўсмир, Рим давридаги Миср

    Антик даврда нотиқлар мактабида асосан нутқ тузиш ва сўзлаш ўргатилган. Ёшлар нотиқлик санъатини ўрганиш учун устоз топиши ва таълим пулини тўлаши лозим бўлган. Қуйидаги папирусда ёзилган мактуб нафис усулда битилишига мактаб ўз таъсирини кўрсатган: мактубдаги кўп ифодалар юнон нутқидан олинган; унинг услуби филологлар, ўқитувчи ва софистларникига ўхшайди. Хат жўнатишда буклаб қўйилган ва орқасида манзил ёзилган – «Нил бош коҳинига». Чамаси, коҳин ўсмирнинг отаси – Феон бўлган.

    Фото: Arzamas

    Фото: Arzamas

    «Ҳурматли отам – Феонга саломлар бўлсин. Театрда юз берган ҳодиса сенга алоқадор эмаслигини хабар қилиб, бизни ташвишдан халос этдинг. Мен Нил бўйлаб сузишга шошиб кетаётганимда Яратган эгамга қаттиқ ишондим, лекин бу шижоатим эвазига нимага эришдим? Ахир мен филолог излаш жараёнида таълимда муваффақиятларга эришиш учун шаҳарда на устоз Херемон, на Дидим, умид қилганим Арасту ўғлини ҳам топа олмадим; фақатгина нўноқ нотиқлар қолди, уларнинг қўлида таълим олганлар фақатгина иқтидорни бўғиши мумкин. Мен сенга, шунингдек, Филоксен ва унинг одамларига ушбу масалани ҳал этиши ҳақида мурожаат этиб ёзган эдим. Улар менга ўзларига маъқул бўлган номзодни кўрсатди, бироқ сен уни шу заҳоти рад этдинг. Унинг билим даражаси мутлақо тўғри келмаслигини айтдинг. Мен Филоксенга фикрингни етказганимда у қўшилди, софистлар етишмовчилиги туфайли бу шаҳарга ачинишини, шунингдек, Дидим келганини айтди; афтидан, унинг ўз мактаби бор ва улар дўстона муносабатда. Шунингдек, у бошқа нарсалар ҳақида ҳам қайғуришини ҳам айтиб, Аполлонийнинг ўғилларини, Героднинг ўғлини Дидимнинг машғулотларига боришга кўндирди. Улар ҳам Филоксен билан бирга ўша вақтда тажрибали ўқитувчи қидирган. Чунки улар илгари борган филолог дунёдан ўтган экан. Мен агар ўқитувчи номига мос устоз топа олсам, Дидимни узоқдан бўлса ҳам кўришни истамаган бўлар эдим. Чунки қишлоқда таълим берган бу киши бошқалар билан рақобатлашишга қарор қилганидан афсусдаман. Вазиятдан келиб чиқадиган бўлсам, агар ўқитувчидан ҳеч қандай билим ўрганмайдиган бўлсам, пулни ҳавога совурган бўламан ва фақат ўз кучимга таянаман. Сен бу ҳақда нима деб ўйлайсан, фикрингни тезроқ баён этиб жавоб ёз. Бу ерда ёнимда Дидим бор ва, Филоксеннинг айтишича, у менга имкони борича ёрдам беради ва доим хизматимга тайёр. Бундан ташқари, Посидоний ва бошқа нотиқларни тинглаб балки нимагадир эришарман, худо қўлласа».

    Рим давридаги Британияда яшаган ўқувчи

    Англиянинг шимол томони, Рим форти – Виндоландада топилган лотинча битиклар юпқа ёғоч тахтачага сиёҳда ёзилган. Жами икки мингга яқин шундай ёзув топилган. Тахтачанинг бир томонида мактубдан парча акс этган, бошқа томонида эса Вергилийнинг «Энеида»сидан бир сатр битилган. Шоир Вергилий ижодидан Рим дунёсида бошланғич ўқиш ва ёзишни ўрганишда фойдаланишган. Шунга кўра, олимлар ёзувни Рим ҳарбий оиласининг ўқувчиси ёзган дея тахмин қилади.

    «Марҳамат… илтимос… илтимос, азиз биродарим.

    Қанотларини ёзиб титраб учди…»

    Оксфорд талабаси

    Ўрта асрларда талабалар лотин ёзувида ота-оналарига пул сўраб мурожаат қилган мактуб намунаси. Мактуб тўрт қисмдан иборат бўлиб, риторик усулда ёзилган: кириш, ҳикоя, илтимос ва хулоса. Эҳтимол, бундай расмий мактуб фақатгина ота-оналар билан шахсий ёзишма бўлмай, уйдан моддий ёрдам сўрашнинг мулойим тарзда ифодаланишидир. Мактуб сўнггида Теренцийнинг «Маҳрам» ҳажвиясидан парча келтирилган, бироқ хат муаллифи ақллилик билан муҳаббат маъбудаси Венера ҳамда Аполлонни санъат ва билим ҳимоячиси каби тавсифлаган. Оксфордда талабалар 14 ёшдан бошлаб таълим олган.

    «Б. ҳурматли жаноб А.га саломлар йўллайди. Мактубим билан сизларга шуни маълум қиламанки, мен Оксфордда бутун иштиёқим билан ўқимоқдаман, бироқ пул муаммоси истиқболимга тўсқинлик қилмоқда. Сиз менга икки ой аввал юборган пулнинг охирги қисмини сарфлаяпман. Азим шаҳарнинг талаблари ҳам катта; мен яшаш учун уй ижарага олишим керак, зарур нарсаларни харид қилишим ва ҳозир аниқ мисол келтиролмайдиган бошқа харажатлар учун маблағ зарур. Шунинг учун отамдан илтимос қиламан, фақатгина сизнинг марҳаматингиз билан бошлаган таълимимни муваффақиятли якунлашим мумкин. Ахир ўзингизга маълум, Церера ва Бахуссиз Аполлон музлаб қолган бўларди. Шунинг учун сиз бошлаган ишим яхши якунланиши учун ҳаракат қилишингизга умид қиламан. Саломат бўлинг».

    Онфим, новгородлик бола

    6–7 ёшдаги Онфим деган болакай қайин пўстлоғида алифбони машқ қилган, ўқиш ва ёзишни ўрганган, шунингдек, суратлар чизиб, остига изоҳлар қолдирган, Забурдан иқтибослар ёзган. Қайин пўстлоғидан у машқ дафтари сифатида фойдаланган. Қадимги Русда бу материал қоғознинг ўрнини босган.

    Фото: Arzamas

    Фото: Arzamas

    Шундай машқлардан бирида Онфим ўзининг ва қандайдир жонивор расмини чизган. Пўстлоқнинг нариги тарафида алифбо ёзилган.

    Манба: Arzamas

    18.06.2019, 18:03   Изоҳ (0)   52284
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойда тахминан 100 миллион йиллик динозавр излари топилди

    17.06.2019, 11:21

    Антарктидада пайдо бўлувчи аномалия сабаби аниқланди

    14.06.2019, 12:47

    Мексика кўрфазида «ўлик зоналар» ҳудуди кенгайиб бормоқда

    14.06.2019, 09:20

    Ўзбекистонлик олимлар момақаймоқдан каучук олиш йўлини яратиб, Британия мукофотини қўлга кириди

    12.06.2019, 10:12

    Филиппинда кенгуру каби сакрайдиган каламуш тури аниқланди

    09.06.2019, 14:14

    Хитойлик олимлар Хайнань ороли ҳудудидан кит ва дельфинларнинг камёб турини аниқлади

    05.06.2019, 02:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.