Хитойлик олимлар Хайнань жанубий провинцияси акваториясидан кит ва дельфинларнинг бир неча ноёб турларини топди. «ТАСС»нинг хабар беришича, улар май ойида Жанубий Хитой денгизига амалга оширилган 14 кунлик илмий экспедиция давомида аниқланган.
Олимлар томонидан Хайнань ороли қирғоқларининг узунлиги 40 километр, кенглиги 200 километрни ташкил этган акваторияси ўрганилган. Экспедиция иштирокчилари болалари бўлган бир неча урғочи кашалотни табиий шароитда кузатган. Хитойлик олимларнинг фикрича, бундай кутилмаган учрашув ҳудуд бу сутэмизувчиларнинг яшаш жойи эканлигидан далолат бериши мумкин.
Экспедицияда иштирок этган олим Ли Сунхайнинг айтишича, умумий ҳисобда китларнинг 27 та гуруҳи аниқланган. Улар орасида кит ва дельфинларнинг етти тури топилган, уларнинг яна икки турини олимлар ҳозирча аниқлай олмаган.
Олимнинг фикрича, Жанубий Хитой денгизидаги китларнинг турли-туманлиги уларни ўрганиш ва ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Изоҳ (0)