Туркиянинг Килис шаҳрида тинтув давомида Алишер Навоийнинг қўлёзмаси топилди. Бу ҳақда «Минбар» хабар бермоқда.

Фото: Hurriyet

Килис прокуратураси кўрсатмасига асосан шаҳарда тарихий асарларни ўғирловчи ва яширинча сақловчи шахсларга қарши махсус операция ўтказилган.

Навоий ғазалларидан иборат девон Килис марказида яшовчи кишининг уйидаги тинтувда топилган.

15 асрга тааллуқли қўлёзма 378 саҳифадан иборат бўлиб, 100 минг долларга баҳоланиши кутилмоқда.