• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Транспорт вазирлиги Самарқанд, Наманган ва Урганч аэропортлари бошқаруви Россиянинг «Новапорт» компаниясига ўтиши юзасидан расмий муносабат билдирди

    Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Самарқанд, Наманган ва Урганч аэропортлари бошқаруви «Новапорт» компаниясига ўтиши тўғрисидаги хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасидаги «Дарё» манбаси хабар бермоқда.

    Фото: Архив

    Фото: Архив

    Сўнгги йилларда мамлакатда фуқаро авиациясини ривожлантириш, ҳаво кемалари паркини босқичма-босқич янгилаш, парвозларнинг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлаш, аэропортлар инфратузилмасини, ҳаводаги ҳаракатни бошқариш тизимини ва малакали мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Бироқ шунга қарамасдан, мамлакатнинг фуқаро авиациясида унинг жаҳон авиаташишлар бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш ва ушбу тармоққа инвестицияларни фаол жалб қилиш, соҳанинг тармоқ корхоналари молиявий барқарорлиги ва рентабеллигини таъминлаш имконини берувчи менежментнинг замонавий тизимини жорий этиш масалаларида қатор тизимли камчиликлар сақланиб турибти.

    Аэропортлар экспулутацияси ва иш фаолиятини таъминлаш доимий равишда катта миқдордаги инвестициялар киритилишини талаб этади. Аэропорт инфратузилмасини ривожлантириш, жумладан, йўловчи терминаллари, учиш-қўниш йўлакларини қуриш ва реконструксия қилиш, ёритиш ва сигнал чироқлари қурилмаларини модернизация қилиш, махсус техникаларни харид қилиш, ҳаво кемалари, йўловчилар ва багажларга хизмат кўрсатиш жараёнига замонавий ахборот технологияларини тадбиқ этиш катта сарф-харажатларни талаб этади.

    Ҳозирги кунда фуқаро авиацияси бошқарув тизими, шу жумладан, ердаги инфратузилмадан фойдаланиш хизмат кўрсатишнинг жаҳон стандартларига жавоб бермаслиги, рейсларга кўрсатилаётган хизматларнинг етарли даражада эмаслиги, асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан тушадиган даромадларнинг пастлиги мамлакатдаги айрим аэропортларнинг норентабеллигига сабаб бўлмоқда. Бу каби аэропортларнинг иш фаолиятини таъминлаш давлат бюджетидан катта миқдордаги маблағ ажратилишини талаб этмоқда.

    Жаҳон Банки экспертлар гуруҳининг фикрича аэропортлар ўтказувчанлик қобилиятининг чекланганлиги ва инфратузилма сарф-харажатларининг юқорилиги парвозлар нархининг қимматлашувига сабаб бўлмоқда, бу эса ўз навбатида хорижий авиаташувчиларнинг бозорга кириш имкониятларини чекламоқда.

    Жумладан, Термиз халқаро аэропорти учиш-қўниш йўлагининг халқаро талабларга мутлақо жавоб бермаслиги хорижий авиакомпанияларнинг мазкур аэропортга парвозларни амалга оширишига тўсиқ бўлмоқда.

    Бундан ташқари, бугунги кунда Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Андижон халқаро аэропортларининг учиш-қўниш йўлаклари таъмирталаб аҳволда.

    Шунингдек, Тошкент, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Андижон халқаро аэропортлари терминалининг кичиклиги уларнинг ўтказувчанлик қуввати паст кўрсаткичда қолишига сабаб бўлмоқда.

    Бу каби салбий ҳолатлар айрим йўловчилар парвозларни қўшни давлатларнинг Ўш, Чимкент каби шаҳарлари орқали амалга оширишига олиб келмоқда.

    Етакчи халқаро экспертларнинг фикрича халқаро стандартлар даражасида хизмат кўрсатишни таъминлаш учун аэропортлардан фойдаланиш ва уларни ривожлантиришга хусусий секторни жалб этиш мавжуд муаммоларнинг ечими бўлиб ҳисобланади.

    Авиаташувлар бозорида рақобат муҳитини яратиш ва соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни фаол жалб этишнинг дастлабки натижаси Самарқанд, Наманган ва Урганч шаҳарлари аэропортлари бошқарувининг консессия келишуви асосида Россиянинг «Новапорт» компаниясига берилиши мазкур йўналишдаги дастлабки қадамдир.

    Келишувга кўра «Новапорт» компанияси ўз сармоялари ҳисобидан юқоридаги аэропортларни модернизация қилиш ва ривожлантиришга қаратилган «Лойиҳалаш, Қурилиш, Эксплуатация, Топшириш» (DBОТ) модели асосида ишларни бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Эксплуатация даврида «Новапорт» компанияси давлатга консессия йиғимларини тўлаб боради.

    Фуқаро авиацияси соҳасида бошқарувнинг замонавий шакл ва усулларини жорий этишни жадаллаштириш, соҳа корхоналарини халқаро тенденция ва стандартларга мувофиқ қайта ташкил этиш ҳукуматнинг авиация соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишдаги асосий мақсадидир.

    Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мавжуд қонунчиликка кўра аэродром инфратузилмаси объектлари, жумладан, ҳаво кемалари учун мўлжалланган учиш-қўниш ва қўшимча ҳаракатланиш йўлакларини хусусий шерикка фақат бошқарув учун берилиши мумкин. Ушбу объектлар стратегик аҳамиятга эга бўлгани боис мулк ҳуқуқи давлатда қолади. Қолаверса, давлат хусусий шериклигининг ҳар қандай шакли ва усулларида асосий бошқарув ва назорат воситалари давлатда бўлади.

    Самарқанд, Наманган ва Урганч аэропортларини модернизация қилиш ва ривожлантиришга қаратилган лойиҳани амалга ошириш юзасидан «Новапорт» компанияси ўз таклифларини ишлаб чиқмоқда. Ушбу таклифлар мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари томонидан ўрганиб чиқилгандан сўнг якуний қарор қабул қилинади.

    Ушбу лойиҳани амалга ошириш аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш ва кенгайтириш, самарали ишлаш ва техник хизмат кўрсатишни таъминлаш, йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, парвозлар географиясини кенгайтириш, йўловчи ташиш ҳажмини кўпайтириш каби ижобий натижаларга эришиш имконини беради.

    Авиация соҳасини тубдан такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистоннинг қолган аэропортларини давлат-хусусий шериклиги шартлари асосида инвесторлар бошқарувига топшириш масалалари ўрганиб чиқилмоқда.

    Халқаро амалиётга назар соладиган бўлсак, бугунги кунда тўлиқ ёки қисман давлат хусусий шериклиги бошқаруви асосида Санкт-Петербург, Деҳли, Афина, Истанбул, Токио, Нагоя, Гонконг, Доха, Лондон, Цюрих, Франкфурт, Амстердам каби йирик аэропортлар фаолият юритмоқда.

    14.06.2019, 23:05   Изоҳ (0)   30615
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Депутат: Ўзбекистонда олтин излаш учун берилган ерлар қазув ишлари якунига етгач аввалги ҳолатига қайтарилиши керак

    14.06.2019, 22:56

    Германияда Мўйноқда ташкил этиладиган телетиббиётга асосланган инновацион клиника лойиҳаси муҳокама қилинди

    14.06.2019, 22:14

    ШҲТнинг ёшларга мўжалланган 5 та лойиҳаси Ўзбекистонда ўтказилади

    14.06.2019, 21:48

    Ўзбекистонда ҚҚС бўйича имтиёзлар фақат дори-дармон, китоб ва газета-журналлар учун сақлаб қолинади

    14.06.2019, 21:22

    Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ саммитидаги иштироки, Алишер Узоқовнинг «запрет»га тушган йиллари, туғуруқхона коридорида ётган аёллар ва куннинг бошқа хабарлари

    14.06.2019, 21:09

    Мактабгача таълим вазирлиги: Болаларнинг тўғри овқатланишга одатланиши улғайганда нотўғри овқатланиш оқибатида юзага келадиган касалликлар олдини олади

    14.06.2019, 20:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда жазирама рекорди: июлда қайси ҳудуд ҳавоси 48 даража исиди?

    Ўзбекистон | 5 август, 20:39

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:15

    ChatGPT фойдаланувчиларга жуфти билан ажрашишни маслаҳат беришни тўхтатди — OpenAI

    Дунё | 5 август, 20:35

    Россияда 130 га яқин шаҳар йўқолиб кетиши мумкин

    Дунё | 5 август, 20:15

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.