Дональд Трамп ABC телеканалига берган интервьюсида Air Force One янгиланган президент самолётининг дизайнини тақдим этди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Ушбу самолёт 2024 йилда АҚШ президенти авиапарки учун қабул қилиб олинади.
«Бу янги Air Force One. Уни ўзим учун эмас, бошқа президентлар учун қиляпман. Бунинг ҳам модели 747, аммо самолёт анча катта, қанотлари узун», — деди Трамп.
Трамп қўлида кўрсатган қоғоздаги суратдан президент борти ўртасида қизил чизиқча бўлган оқ ва тим кўк рангларга бўялишини пайқаш мумкин.
Маълум бўлишича, президент учун мўлжалланган Boeing-747 самолётининг ҳозирги оқ-кўк ранглари охирги деярли 30 йил давомида ўзгармаган.
Изоҳ (0)