Руминия президенти Клаус Йоханнис Брюсселни Молдовадаги сиёсий инқирозни бартараф этиш учун зудлик билан чора кўришга чақирди, деб хабар берди «Вести.ru».
Молдова президенти Игорь Додон эса Молдова Конституцион судини мамлакат конституциясини муттасил бузиб келганликда айблади. Унинг сўзларига кўра, суднинг кўпгина қарорларини қайта кўриб чиқиш лозим.
Ўтган ҳафтада Владимир Плахотнюк раҳбарлигидаги Демократик партия бошқаруви остидаги Молдова Конституциявий суди уни президентлик лавозимидан четлатиши ва парламент коалициясини ноқонуний деб топишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)