Ёз бошидан буён Украина сув ҳавзаларида 103 нафар одам чўкиб кетди, бу ҳақда мамлакат ФФВга таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Қутқарувчиларнинг қайд этишича, сувда содир бўлаётган бахтсиз ҳодисаларнинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири бу хавсизлик қоидаларига риоя қилмаслик, хусусан, тақиқланган жойларда ва маст ҳолда чўмилиш ҳисобланади.
Умумий ҳисобда йил бошидан буён 379 киши чўкиб кетган, уларнинг 42 нафари болалардир. Шунингдек, қутқарилган 156 нафар фуқаронинг 24 нафарини вояга етмаган шахслар ташкил этади.
Изоҳ (0)