• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Оқдарё туманида Эркинжон Турдимов бошчилигида сайёр қабул ўтказилди

    «ZarNews.uz» нашрида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигида ўтказилган сайёр қабул ҳақида мақола эълон қилинди. Мазкур мақоланинг тўлиқ шакли қуйида келтириб ўтилган.

    Фото: «ZarNews.uz»

    Фото: «ZarNews.uz»

    Самарқанд вилояти ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди. Анъанага кўра, вилоятдаги барча корхона-ташкилот, бошқармалар раҳбарлари эрта тонгдан Оқдарёда йиғилди.

    Тан олиш керак, Эркинжон Турдимовнинг сайёр қабуллари том маънода одамларни эшитиш кайфиятига қурилган. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, давлат идоралари халқни эшитяпти. Кимгадир ёқар, кимгадир ёқмас, аммо бу учрашувлар одамларнинг ёдида қоляпти. Сўнгги пайтларда бир неча бора тилга олинганидек, боқиманда, ишёқмас фуқаролар қаторида ҳақиқатан ҳам муҳтожлар, оғир ҳолатга тушиб қолган одамлар билан юзма-юз бўлишга тўғри келяпти.

    Масалан, Мақсуда Эгамбердиева қўлида ўроқ кўтариб кириб келди. Бу аёлнинг илк ҳолатиёқ меҳнатда тобланган, ишдан қочмайдиганлар хилидан эканлигини исботлаб турибди.

    Мақсуда опа турмушидан ажраган, икки фарзандни тарбиялаб келяпти. Ёлғиз боши билан болалар тарбияси, ўқиши, яшашидан ортиб, уйини таъмирлаб олишга қурби етмаётган экан. «Менга биттагина хонанинг эшик-деразаси, пол ва шифти учун ёрдам берсангиз», деди аёл. Ҳоким унинг вазиятини инобатга олиб, ҳомийлик ёрдами кўрсатилишини маълум қилди.

    – Туманимизга ҳоким келаётганини эшитиб, бу ёққа қараб югурдим, – дейди ўзининг ҳолатига изоҳ бергандай М.Эгамбердиева. – Маҳаллада ҳақ тўланадиган жамоат ишида ишлайман, ойлигим 600 минг сўм атрофида. Уйимни таъмирлаб олишга ўзимнинг кучим етмаяпти. Раҳмат, ҳоким арзимни қабул қилди.

    «Ҳомийлик».

    Ҳомийлик сўнгги пайтларда шунчалик оммалашдики, раҳбарлар бу сўзни эшица, бир сесканиб тушяпти. Сабаб?

    Мурожаатчиларнинг аксарияти ҳомийлик ёрдами сўрайди. Муҳтож ҳам, муҳтож бўлмаган ҳам. «Муҳтож бўлмаган» деган иборани қўллаётганимиз боиси, тани-жони соғлом одам ишласа, муҳтож бўлмайди. Эркинжон Турдимов ўтган сафарги сайёр қабулида айтганидек, Оқдарёда ҳам вояга етган болалари, оиласида соғлом эркаги бўлган фуқароларнинг моддий ёрдам сўраб қилган мурожаатини рад этди.

    Ҳокимнинг «ишёқмасларга кўмаклашмайман», деган гапи йиғилишга келган бир раҳбар танишимизга маъқул келганини яширмади.

    – Эътибор қилинг, мурожаатчиларнинг айримлари ногирон фарзандини олиб келган, – деди у. – Лекин оилада бир нафар бола нуқсон билан туғилган бўлса, унинг акалари, отаси соғлом-ку. Нега улар бу муаммони ҳал қилиш учун ҳаракат қилмайди? Айтайлик, нуқсонли болаларни нега айнан она етаклаб келиши керак? Оиланинг эркаклари андиша қилмайдими? Ахир бундан бир неча ўн йил аввал бу ҳолатлар уят саналган. Қизининг турмуши бузилгани ота учун ор ҳисобланган. Буни бошқалардан яширишган. Энди-чи? Нега бугун турмуши бузилган қизини етаклаб, кимдандир ҳомийлик қилишини сўрашни ор билмай қолдик? Рости, биз уятсизликка ўрганиб қолишимиздан қўрқаман.

    Сайёр қабулдаги яна бир ҳолат киши эътиборини тортди. Яъни, қабул ўтадиган жойга эрта тонгдан ногиронлик аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар кўргазмага қўйилгандай олиб келиб қўйилди. Хўш, бу бизда ногирони бўлган шахслар кўпаймоқда, кўриб қўйинг, деганими? Ёки биз мана, ҳомийлик қиляпмиз. Ногиронларни қўллаб-қувватлаяпмиз, деган иддаони вилоят ҳокимига, борингки, халққа кўрсатиб қўйишми?! Нега шу иш бошқа куни қилинмади? Англашиладики, биз бировдан ёрдам сўрашдан ҳам, муҳтожга ёрдам қилишни кўз-кўз қилишдан, иддаодан ҳам уялмай қолдик.

    Самарқанд ветеринария медицинаси институти агрономия факультетининг 67 нафар талабаси жорий ўқув йилида Ўзбекистон тарихи фанидан якуний давлат аттестациясидан ўтолмаган. Уларнинг айтишича, давлат аттестацияси ўтказилиши тахминан 10 кун олдин маълум қилинган. Бу низом талабларига зид. Шу каби бир қатор важлар келтирилган. Буни вилоят адлия бошқармаси ҳам тасдиқлаяпти ва натижада аттестацияга масъул раҳбарларга интизомий чора кўрилган. Аммо улар ҳамон иш жойида, талабалар эса азият чекяпти.

    Ёшларнинг мурожаатини эшитган ҳоким уларга ўзларига бевосита тааллуқли бўлган соҳадан савол берди:

    – Олтинкўз ҳашароти қандай кўпаяди? У нима билан озиқланади?

    – Тупроқ таркиби нималардан иборат?

    – Пахтанинг ривожланиш босқичларини санаб беринг...

    Ҳоким қаноатланарли жавоб олмагач, «Сизларга баҳо қўядиган олимгаям, диплом берадиган институтгаям қойил қолмаган бўлардим», деди.

    Ҳоким талабаларга бу муаммо билан тегишли вазирлик ва идоралар шуғулланишини маълум қилди.

    Гулноза Худойбердиева, Паст Дарғом туманидан:

    — Бугун ҳокимга шунчаки, раҳмат айтгани келдим. Болаларимни даволатишим учун ёрдам берди. Бундай учрашувлар сабаб кўплаб одамларнинг оғири енгил бўляпти.

    Сайёр қабулга келганлар орасида ҳокимдан миннатдор бўлганларни ҳам кўрдик.

    Аммо шундай ҳолатлар борки, бунинг учун вилоят раҳбарини безовта қилишга ҳожат йўқ. Айтайлик, Миёнқол маҳалласидан келган Турсун Эгамбердиевнинг мурожаатига туманнинг ўзида ечим бор эди. Яъни, марказдан 13 километр масофада жойлашган Миёнқол маҳалласида чиқиндихона йўқ. Ҳудудга чиқинди тўкилиши оқибатида маҳаллада антисанитар ҳолат юзага келяпти.

    Савол туғилади, нега бу каби муаммолар туманнинг ўзида ечимини топмаяпти? Халқимизнинг ўзи кимга мурожаат қилишни билмайдими ёки туман мутасаддилари бундай вазиятларга юқоридан қарайдими?

    — Сайёр қабулда фуқароларимиз мурожаат қилган масалалар, асосан, уй-жой, уни таъмирлаш, йўл қурилиши кабилардан иборат бўлди, — дейди Оқдарё тумани ҳокими Феруз Абилов. – Шу билан бирга ўзимиз, туманимизда ҳал қилишимиз мумкин бўлган айрим масалалар, масалан, маҳаллаларда чикиндихоналарнинг ташкил этилмаганлиги, ер ва мулк бўйича низолар, оилавий можаролар юзасидан сайёр қабулда айтилгани биз, туман ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини баъзида ўз вазифамизга чуқурроқ эътиборда бўлмаганимизни кўрсатиб берди. Негаки, фуқароларимизнинг бу масалаларда вилоят ҳокимига мурожаат қилиши биз учун оғриқлидир. Бундан ўзимизга тегишли хулоса чиқардик.

    Энди ўзимизнинг хулоса. Бу каби сайёр қабулларда 500—600 тагача муаммолар кўтарилаётгани сабаби – жойларда одамлар етарлича эшитилмаяпти. Арзчига ўз вақтида тушунтириш берилмаяпти, қонуний ечим изланмаяпти. Мурожаатлар салмоғи ҳудудларда масъулларнинг ўз ишига нечоғли масъулият билан қараётганини кўрсатиб беряпти.

    Назаримизда депутатлар, ташкилот раҳбарлари, туман масъуллари жойларда очиқ мулоқотларни кўпайтириши керак. Тўғри, вилоят ҳокими йўл қурилиши, ичимлик суви, газ таъминоти билан боғлиқ жуда кўп мурожаатларга ечим топиб берди ёки уларни қисқа муддатда ҳал этиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарлари зиммасига вазифа юклади.

    Бироқ соҳа раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари аллақачон бажариши мумкин бўлган ишлар ҳам бор экан.

    Фақат вилоят ҳокими эмас, қабулга келган бошқа раҳбарлар ҳам кимнингдир устидан арзимаган шикоят қилган, имконияти йэтса-да, янги уйга биринчи тўлов учун ёрдам сўраб турганларга, ёнидаги мактабнинг спорт зали, майдони бўлатуриб, янги спорт зали қуришни талаб қилганларга вазиятни тушунтиришни ўрганишди. Бу яхши ҳолат.

    Вилоят ҳокимининг сайёр қабули жойларда давом этмоқда, у ҳуқуқий тарғибот вазифасини ҳам ўтамоқда. Лекин тушган саволларни мониторинг қилиш ҳақида туман мутасаддилари ўйлаб кўрадиган вақт келмадими?

    14.06.2019, 08:22   Изоҳ (0)   17804
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент—Олмаота поездларининг нархи нега уч баробар қиммат?

    14.06.2019, 07:48

    КАМКА — 2019: Минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди

    14.06.2019, 07:32

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Нишондаги туғруқхона коридорида ётган аёллар юзасидан расмий маълумот берди

    14.06.2019, 07:25

    Бухоролик фуқаро 9,2 млн сўм алимент пулини тўлагач, қамоқдан озод қилинди

    14.06.2019, 03:26

    Ўзбекистонда суд ва терговдан қочиб юрган 11 киши ушланди

    14.06.2019, 02:00

    Ўзбекистонда илк «Битирувчилар жамғармаси» ташкил этилди

    14.06.2019, 01:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.