Бокс бўйича бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер ўзининг бренди — ТМТ остида Японияда кўргазмали жанглар ташкиллаштирмоқчи. Бу ҳақда Daily Mail маълум қилди.
«2020 йил Токиода Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади, шунинг учун, бизнинг жамоа бу ерга келиб, жангларни ташкиллаштиришни интизорлик билан кутмоқда.Эслатиб ўтамиз, 42 ёшли Мейвезер 2018 йилнинг декабрь ойида Японияда Теншин Насукавага қарши рингга кўтарилиб, рақибини 2-раунддаёқ нокаутга учратганди. Америкалик мазкур жангдан 8 миллион АҚШ доллари атрофида пул ишлаб олганди.Асосий мақсадимиз — ТМТъни бутун жаҳонга машҳур қилиш ва фаолиятини АҚШдан ташқарида ҳам йўлга қўйиш. Биз Японияда муваффақиятга эришишимизга ишонаман. Нафақат менинг, балки бошқа боксчиларнинг ҳам жанглари билан ҳам», — дейди америкалик матбуот анжуманида.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)