Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Хоразмлик фуқаро бировнинг автомобилини олиб қочиб тўқнашув содир этди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Фото: Protoday

Фото: Protoday

Хоразм вилоятининг Урганч туманида 2019 йил 12 июнь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, унда шу йил 30 май куни Мевазор маҳалласида яшовчи 46 ёшли М.Қ маст ҳолда «Аббос» хусусий дорихонаси олдида 57 ёшли М.А. исмли аёлга тегишли, эшиклари очиқ ҳолда калити ўзида қолдирилган Spark русумли автомашинани ҳайдаб қочиб, Арбоблар маҳалласи ҳудудида А.Б бошқарувидаги Nexia русумли автомашинага урилиб, тўқнашув содир этганлиги кўрсатилган. М.Қ ушланган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар