Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг ташаббуси ҳамда «Халқаро донорлар куни» муносабати билан вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан «Яхшилик албатта қайтади» шиори остида, «беғараз донорлик акцияси» ўтказилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Жорий йилнинг 12 июнь куни Сирдарё вилояти қон қуйиш станциясида ўтказилган акцияда вилоят Ички ишлар органларининг жонкуяр ва фидоий ходимлари фаол иштирок этиб, ихтиёрий равишда беғараз донорлик ишларини амалга оширди.
Изоҳ (0)