Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Украинанинг Мариупол шаҳрида бундан икки йил олдин ўғирлаб кетилган кучук ўз эгаларининг олдига қайтди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Кадр: Facebook

Кадр: Facebook

Мариуполдаги «Бахтиёр ҳайвонлар» ҳайвонларни сақлаш бўлими кучукнинг ўз эгалари билан учрашгани туширилган видеони эълон қилди.

https://www.facebook.com/schastlivie.zhivotnie/videos/678409809248332/

Алабай зотли кучук анча вақт бу ерда сақланган бўлиб, уни олиб кетишга ҳеч ким рози бўлмаган. Шудан сўнг «Бахтиёр ҳайвонлар» ходимлари унга оила излаб ижтимоий тармоқларда эълон берган. Мазкур эълонга кўзи тушган австралиялик аёл уни бундан икки йил олдин худди шунга ўхшаш кучуги йўқолиб қолган Украинадаги дўстлари билан бўлишган. Шундан сўнг улар эълон жойлаштирилган саҳифага кириб, ушбу алабай ўзларига тегишли эканлигини билиб қолган.

«Лорд» лақабли кучукни шундоққина ҳовлидан ўғирлаб кетишган. Унинг эгалари узоқ вақт кучукни қидирган, бироқ ҳаракатларининг барчаси самарасиз кечган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар