АҚШда асосан нонуштага ейиладиган Cheerios ва Nature Valley каби қуруқ таомлар инсонда саратон пайдо бўлиш эҳтимолини оширади, деб хабар берди Forum Daily.
Атроф-муҳитни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тестдан ўтказган барча 21 турдаги маҳсулотда глифосат даражаси баланд эканлиги маълум бўлди.
Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, уларнинг маҳсулоти зарарсиз: ўтган йилнинг октябрь ойида ҳам ишчи гуруҳ қуруқ нонушталарни тест қилган пайтида уларнинг таркибида асосан ёввойи ўтларни ўлдиришда фойдаланиладиган глифосат моддаси мавжудлигини аниқлаган эди.
Янги ҳисоботда гербицид икки нафар даъвогарда саратон келтириб чиқаргани тўғрисидаги суд қарори ҳақида ҳам гап боради.
Март ойида федерал ҳайъат бир овоздан Раундап калифорниялик эркакда саратон келтириб чиқаргани тўғрисида қарорни қабул қилган эди. Ўтган ой эса Калифорния судьялар ҳайъати Monsanto ишлаб чиқарувчиларидан саратон аниқланган жуфтликка 2 миллиарддан ортиқроқ бадал пулини тўлашни талаб қилган.
2018 йилнинг февраль ойидаги таҳлил натижаларига кўра, глифосат саратон пайдо бўлиш эҳтимоллигини 41 фоизга оширади.
Изоҳ (0)