• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шерзод Шерматов нуфузли мактабларга бола жойлаштиришнинг антикоррупцион механизмига изоҳ берди

    Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов вазирлик таклиф этган нуфузли мактабларга болани жойлаштиришнинг антикоррупцион механизмига изоҳ берди.

    Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Ҳар йили «катта» ташкилотларда ишлайдиган турли-туман одамлардан Тошкентдаги нуфузли мактабларга боласини ўқишга жойлаштириш «қаттиқ илтимос қилинган» қўнғироқлар бўлади. Шундай мактаблардан бирининг директорининг маълум қилишича, бултур бундай «қўнғироқчилар» сони 100 кишидан ошиб кетган!

    Бунинг устига боласини шундай нуфузли мактабга жойлаштириш учун ота-оналар ўртакашлар ва таълим тизимининг баъзи нопок ходимларига ҳаммага маълум бўлган ставкаларда ноқонуний равишда пул тўлашган. Ижтимоий тармоқлардаги сўровларнинг кўрсатишича, фарзандини мактабга жойлаш учун респондентларнинг аксарияти шу ставкадаги пулни тўлашган ёки қурилиш материаллари ва бошқа нарсаларни беришган.

    Энг ёмони, бундан шу мактаб микроҳудудида яшаса-да боласини мазкур мактабга жойлай олмаган ота-оналар жабр чеккан. Бу ҳолатда балога қолган ким — мактаб директори. Ҳатто кимдир боласини пул тўламай, босим ўтказиб ёки қўрқитиб, мажбурлаб жойлаган бўлса ҳам, ҳар доим «масалани ҳал қилиш учун пора олган» деб директорини маломат қилишган.

    Масалан, қуйидаги жадвалда Тошкентдаги талаб катта бўлган 8 та мактаб кўрсатилган. Ушбу мактаблардаги ўқувчилар сони ўқувчилар ўрнидан икки баробардан ҳам кўп, яъни ҳатто икки навбатда ҳам нормал ўқув жараёнини ташкил қилишнинг имкони йўқ. Шу мактаблар мисолида кўриниб турибдики, ўтган йили биринчи синф ўқувчиларининг 70-90 фоизи бошқа микроҳудудлардан қабул қилинган, уларнинг аксарияти «қўнғироқчи»ларнинг болаларидир.

    Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Яъни шунча бола турли ташкилотларнинг қўнғироқлари билан ўқишга қабул қилинган. Энди уларнинг қўнғироқлари ўтмайди! Энди ушбу мактабларнинг директорлари ҳеч кимни ўз билганича ўқишга қабул қилолмайди, шунинг учун уларга (бизга ҳам!) мурожаат қилиш бефойда. Ҳамма ҳужжатлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ягона дарча марказлари орқали топширилади.

    Узоққа бормасдан интернетдан «Тошкентдаги мактаб директори болани биринчи синфга қабул қилиш учун пул сўради» деб қидириб кўрамиз. Чиққан мақолаларни очиб ўқиганларнинг изоҳларини кўриб чиқамиз. Буни қарангки, биз айтаётган гапларнинг ҳаммаси қайта-қайта айтилган экан.

    Шунинг учун биз ўтган йили «...энди мактаб директорлари берилган имкониятлардан фойдаланиб ҳалол ва қонуний ишлашлари керак. Пойтахт мактаблари бошқа барча мактаблар учун намуна бўлишлари лозим. Болаларни талаб юқори бўлган таълим муассасаларига қабул қилишдаги коррупцияга барҳам бериш учун кейинги йилдан бошлаб ушбу мактабларга болалар Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади. Шу тариқа айрим ноинсоф раҳбарлар ва уларнинг ўртакашларининг юқори талабдан ноқонуний бойлик орттириш мақсадида фойдаланишига чек қўйиш режалаштирилаяпти» деб эълон қилганмиз.

    Шу билан бирга талаб юқори бўлган мактабларга ўз бренди билан мактаблар тармоғини ташкил этиш ҳуқуқи берилади, бу эса мактабларда жой етишмаслиги ва коррупция омилларининг камайишига ёрдам беради.

    Йил бўйи шунга тайёргарлик кўрилди — жамоатчиликнинг шикоят ва мурожаатларини, ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги турли хил фикрларни ўргандик, хорижий мамлакатларнинг тажрибасини таҳлил қилдик, болаларни мактабга қабул қилиш тартибининг ҳар хил вариантларини ишлаб чиқдик, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида экспертлар ва мактаб директорлари билан ушбу масалани муҳокама қилдик.

    Турли даражадаги муҳокамалардан сўнг коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида 2019 йил 7 июнда Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Қарорга мувофиқ талаб юқори бўлган мактабларга (Тошкент шаҳридаги 81 та давлат мактаби) болалар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Интерактив давлат хизматлари ягона портали (ИДХЯП) орқали қабул қилинади.

    Келинг, ҳозирги вазиятни миридан сиригача кўриб чиқамиз ва янги тартиб билан қиёслаймиз.

    Микроҳудуддан ташқари мактабларга болани жойлаштириш

    Ҳозирги тартиб: ота-оналар болаларини микроҳудуддан ташқаридаги мактабга жойлаштириш учун пора беришга ёки таниш-билишларини ишга солишга ҳаракат қилишади, бу эса синфдаги ўқувчилар сони меъёридан ошиб кетишига олиб келади. Оқибатда, (1) микроҳудуддаги болалар ушбу мактабларда ўқий олмайди, (2) синфлардаги болалар сони кўплиги таълим сифатининг пасайишига олиб келади, (3) мактабга қатнашда узоқ йўл босишнинг сурункали тус олиши боланинг соғлиғига салбий таъсир қилади. Бу коррупция ва порахўрликни келтириб чиқарди.

    Яъни ота-оналар боласини шундай мактабларга жойлаш учун пора беришган ёки нуфузли идораларда ишловчи таниш-билишларидан фойдаланишган, жумладан, шу мактаб микроҳудудида яшовчи ота-оналар ҳам.

    Янги тартиб: ҳаммаси давлат хизматлари марказлари орқали ҳал бўлади ва мактаб директорлари қабул жараёнига аралашмайди: ушбу микроҳудудда яшайдиган, таълим бериладиган тилни етарли даражада биладиган етти яшар болалар ҳеч қандай қўшимча талабларсиз, бепул ўқишга қабул қилинади.

    Кимдир боласини микроҳудуддан ташқаридаги мактабга жойлашни хоҳласа пора беришига ёки «қўли узун» танишларини ишга солишига ҳожат йўқ.

    Мактабга тушган маблағлар мактабнинг нуфузи ошишига ҳисса қўшган муаллимлар жамоасини моддий рағбатлантиришга сарфланади.

    Фойдали томони: ўқувчилар мактабларга меъёрида тақсимланади, коррупция камаяди, муаллимларни расман рағбатлантириш кўпаяди;

    Илгари «нуфузли мактаб» микроҳудудида яшовчи болалар бу мактабга жойлашолмас эди. Энди ҳамма болалар ўз микроҳудудидаги мактабда ҳеч қандай тўсқинликсиз ва бепул таълим олиши мумкин;

    Бу мактаблардаги синфларда ҳозиргидек 45-50 ўқувчи эмас, 35 нафаргача ўқувчи бўлади;

    Директор «алоҳида илтимослар»ни бажаришдан озод бўлади ва ҳамма ўқувчилар мактабга давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади;

    Муваффақиятли ишлаётган директорлар паст коэффициентли мактабларда таълим сифатини ошириш учун «тармоқ мактаблари» очилишидан манфаатдор бўлади.

    Ёши етмаган болани мактабга жойлаштириш

    Ҳозирги тартиб: болаларни 7 ёшдан мактабга бериш белгиланган бўлса-да, айрим ота-оналар 6 ёшдан беришга ҳаракат қилишади. Оқибатда ўқитувчи бундай бола билан кўпроқ ишлаб, бутун синфга кам эътибор қаратишига тўғри келади, бу эса бутун синфнинг ўқув дастуридан ортда қолишига олиб келади.

    Ота-оналар 6 яшар боласини нуфузли мактабларга жойлаш учун пора беришган ёки «гапи ўтадиган» таниш-билишларидан фойдаланишган.

    Янги тартиб: болага 1-синфда ўзидан бир ёш катта болалар билан мажбуран ўқишдан кўра яна бир йил боғчага ёки нулинчи тайёрлов синфига қатнаш анча осон ва қулай.

    Агар кимдир 7 ёшга тўлмаган фарзандини мактабга жойлашни хоҳласа пора беришига ёки «битта телефон билан жойлаб қўядиган» таниш-билиш излашига ҳожат йўқ.

    Мактаб бюджетига тушадиган маблағлар шундай болалар билан кўпроқ ишлашига тўғри келадиган муаллимларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.

    Фойдали томони: камроқ ота-оналар 7 ёшга тўлмаган болаларини мактабга беришга ҳаракат қилишади.

    Тилни етарли билмайдиган болани мактабга жойлаштириш

    Ҳозирги тартиб: ўқитиладиган тилни етарли даражада билмайдиган болаларни мактабга беришга ҳаракат қилишади, натижада уларнинг мослашиши жуда қийин кечади, ўқитувчилар ҳам кўп вақтини сарфлаб, бундай болалар билан қўшимча ишлашларига тўғри келади. Бу бутун синфнинг янги материалларни ўзлаштиришини қийинлаштиради, шунингдек бутун синфда таълим сифати пасайишига олиб келади.

    Ота-оналар таълим бериладиган тилни билмайдиган боласини нуфузли мактабга жойлаш учун пора беришган ёки «гапи ўтадиган» танишларини ишга солишган.

    Янги тартиб: болага она тилида ўқиш осон ва қулайдир, бу унга материалларни осон ўзлаштириш имконини бериб, ўзига, ўз билимига ишончини орттиради.

    Фойдали томони: ота-оналарга боласи мактаб материалини зўриқмасдан ўзлаштириши учун уни она тилида таълим бериладиган мактабга бериш фойдалироқдир. Чунки ота-оналар учун боланинг соғлиғи, мактаб ва ҳаётда муваффақиятга эришиши ҳамма нарсадан муҳимдир.

    Бу йил пойтахтининг талаб юқори бўлган 81 та мактабига борадиган биринчи синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарига қулай бўлиши учун қабул давлат хизматлари марказлари ёки ИДХЯП орқали ўз вақтида, қулай ва шаффоф тарзда ташкил этилади. Янги тизим кейинги йиллардан бошлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади.

    Бу болаларни пул эвазига 1-синфга жойлашга ҳаракат қилувчи инсофсиз одамларнинг уринишларига чек қўяди. Аксинча, агар ота-оналар етти яшар фарзандини ўз микроҳудудидаги мактабга олиб борса ва бола таълим бериладиган тилни билса ҳеч кимга пул ё бирон нарса бериш шарт эмас. У ўз мактабига, ҳатта у талаб юқори бўлган нуфузли мактаб бўлса ҳам асосий квота бўйича қабул қилинади! Ҳолбуки илгари бунинг деярли иложи бўлмаган.

    Қўшимча квота мактабнинг имкониятидан келиб чиқиб белгиланади ва (1) микроҳудуддан ташқарида яшовчи мактаб ёшидаги болаларга; (2) микроҳудуд ва унинг ташқарисида яшовчи, 1 сентябргача 6 ёшга тўладиган болаларга; шунингдек, (3) таълим бериладиган тилни етарлича билмайдиган болаларга мўлжалланган бўлади. Ҳаммаси жуда осон, давлат хизматлари марказига ёки ИДХЯПга мурожаат қиласиз, қўшимча квотада жой бор бўлса пулини тўлаб квитансия оласиз ва фарзандингиз 1-синфга қабул қилинади. Ўртакашлар ва порахўрларга бир тийин ҳам бермайсиз!

    Энг муҳими, ҳеч ким ота-оналарни пул тўлашга мажбурламайди (қўшимча квота ҳақида ўйламасангиз ҳам бўлади). Ота-оналар боласини ҳеч қандай муаммосиз, тўловсиз яқин орадаги мактабга жойлаши мумкин. У ерда эса таълим сифатини ошириш учун директорнинг масъулиятини ошириш мақсадида мактаб кузатув кенгаши ишида фаол қатнашиш мумкин.

    «Тўғрисини айтганда, ҳозирги тизим таълим соҳасида ишловчи раҳбарлар учун анча қулай эди, чунки назорат қилувчи ва текширувчи ҳар хил органлар ва ташкилотларнинг уларга тез-тез иши тушар, керак бўлганда улар ҳам мазкур ташкилотлардан ёрдам сўрай олар эди. Уларга қолса, ҳаммаси ўз ҳолича қолса ҳам яхши эди», — деб хулоса қилган вазир.

    13.06.2019, 13:35   Изоҳ (0)   15642
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга жўнаб кетди

    13.06.2019, 13:15

    Давлат ташкилотларининг ўзбек тилини беҳурматлик қилаётгани танқид қилинди

    13.06.2019, 12:40

    «Ёғочнинг бўшини қурт ейди. Бўш бўлманглар». Очилбой Раматов Тошкент вилоятида йиғилиш ўтказди

    13.06.2019, 12:05

    ИИВ айрим журналист ва блогерларни мутасаддиларнинг сўзларини нотўғри талқин қилганликда айблади

    13.06.2019, 11:40

    Хусусий автомактабларнинг ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича фаолияти талабга жавоб берадими?

    13.06.2019, 11:07

    Uzbekistan Airways’дан кореялик фуқаронинг минг долларлик чипта ҳақи ундириб берилди

    13.06.2019, 11:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Умид қиламанки, барча акулалар ўлиб кетади”. Дональд Трампнинг энг ғалати 12 та одати

    Дунё | 17 июн, 17:45

    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда

    Реклама | 17 июн, 16:30

    Буюк Британия Ўзбекистонда эмпатияга доир болалар учун таълим дастурларини амалга оширмоқчи

    Ўзбекистон | 17 июн, 17:35

    Хитой маркетплейсларида Пекин университети кўли суви сотилмоқда. У гўёки “доноликка тўла” ва кайфиятни кўтариши мумкин

    Лайфстайл | 17 июн, 17:25

    Париж авиация кўргазмасида Исроил стендлари ёпиб қўйилди

    Дунё | 17 июн, 17:15

    Голливуд юлдузи Уилл Смитнинг 2,5 млн долларлик ғилдиракли уйига саёҳат

    Лайфстайл | 17 июн, 17:05

    “Совуққон, мулоҳазали ва бағрикенг бўлинг”. Ўзбекистон ТИВ Эрон—Исроил можароси ҳақида фикр билдиришда ўзбекистонликларга тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 17 июн, 16:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.