• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Фарҳод» деҳқон бозорида «тез ёрдам»нинг кечикиши оқибатида бемор вафот этди. ССВ ушбу ҳолатга изоҳ берди

    Шу кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган «Фарҳод» деҳқон бозори ҳудудида кекса ёшли бир аёлнинг тоби қочгани ва чақирилган «тез ёрдам» кечикиб келгани туфайли бемор шифохонада вафот этгани ҳақида хабарлар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу ҳолат ўрганилди. Вазирлик матбуот хизмати ўрганиш натижаларини «Дарё»га тақдим этди.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

    Маълум бўлишича, 2019 йил 8 июнь куни соат 10:24 ва 10:34 оралиғида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси Call-марказига алоҳида-алоҳида иккита қўл телефонидан қўнғироқ бўлади ва улардан бири ёши 50—60, иккинчиси 60-70 лар оралиғида аёлнинг «Фарҳод» деҳқон бозори ҳудудида соғлиғи ёмонлашганини маълум қилади. Ушбу маълумот зудлик билан Учтепа тумани 4-подстанциясига етказилиб, воқеа жойига «тез ёрдам» бригадаси жўнатилади.

    Навбатчи диспетчер вазиятни ўрганиш мақсадида соат 10:44 ларда қўнғироқ қилганида «тез ёрдам» манзилга етиб бориб, беморга биринчи ёрдам кўрсатаётган бўлади.

    Бироқ, соат 10:59 да «Фарҳод» бозоридан яна телефон бўлиб «тез ёрдам» кутишаётганини маълум қилишади. Шунда бозор ҳудудида иккита бемор борлиги маълум бўлади ва зудлик билан бошқа «тез ёрдам» бригадаси жўнатилади. Аммо, «тез ёрдам» боргунича бемор йўловчи машинада шифохонага олиб кетилган экан.

    «Бозорлар, чорраҳалар, жамоат жойларида бирор бахтсиз ҳодиса рўй берса ёки кимнингдир тоби қочиб қолса, одатда воқеага гувоҳ бўлган йўловчилар ‘тез ёрдам’ чақиради. Бундай мурожаатларда кўпинча тез тиббий ёрдамга муҳтож беморлар бозорнинг ёки чорраҳанинг қайси бурчагида эканлиги аниқ кўрсатилмайди. Аксарият ҳолларда телефон қилган одам ҳам воқеа жойидан кетиб қолади. Натижада ‘тез ёрдам’ машинаси беморни тополмай овора-ю сарсон бўлади, бемор топилгунча анча вақт йўқотилади. Кўпчилик ҳолларда бундай чақириқларда беморларни топиш имконияти бўлмайди» — дейди Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Даврон Султонов.

    Айтиш жоизки, бугунги кунда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясида 179 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолига хизмат кўрсатаяпти. Тизимда 705 нафар шифокор ва 1150 нафар ўрта тиббий ходимлари ҳамда диспетчерлар фаолият юритаяпти. Ушбу тез тиббий ёрдам бригадаларига кунига ўртача 3000 га яқин (куз-қиш мавсумларида чақириқлар 4000 дан ҳам ошади) чақириқ тушади. Уларга ўз вақтида бориб тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

    «Тез тиббий ёрдам хизматининг муҳим бўғини бўлган Call-марказлар фаолияти ҳам такомиллашяпти. Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станция таркибидаги шундай марказда 2 нафар шифокор 36 нафар ўрта тиббий ходим – диспетчерлар аҳолидан тушган қўнғироқларни қабул қиляпти. Ушбу тиббиёт ходимлари қўнғироқни қабул қилиш баробарида беморнинг яқинларига биринчи ёрдам кўрсатиш йўлларини ҳам уқтиради. Зеро, беморга шошилинч вазиятда токи шифокор етиб келгунича аниқ ва тўғри кўрсатилган биринчи ёрдамнинг инсон ҳаётини асрашда ўрни ниҳоятда муҳим», — дейилади хабарда.

    13.06.2019, 14:05   Изоҳ (0)   26413
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Динамо-плюс» ПФК тасарруфидаги Болалар ва ўсмирлар махсус футбол спорт мактаби мансабдор шахслари устидан жиноят иши қўзғатилди

    13.06.2019, 13:54

    Шерзод Шерматов нуфузли мактабларга бола жойлаштиришнинг антикоррупцион механизмига изоҳ берди

    13.06.2019, 13:35

    Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга жўнаб кетди

    13.06.2019, 13:15

    Давлат ташкилотларининг ўзбек тилини беҳурматлик қилаётгани танқид қилинди

    13.06.2019, 12:40

    «Ёғочнинг бўшини қурт ейди. Бўш бўлманглар». Очилбой Раматов Тошкент вилоятида йиғилиш ўтказди

    13.06.2019, 12:05

    ИИВ айрим журналист ва блогерларни мутасаддиларнинг сўзларини нотўғри талқин қилганликда айблади

    13.06.2019, 11:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.