Россия президенти Владимир Путин икки нафар полиция генералини ишдан бўшатиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Улардан бири Россия ИИВ Москва бўйича бош бошқармаси наркотикларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш бошқармаси бошлиғи, полиция генерал майори Юрий Девяткин бўлса, иккинчиси бош бошқарманинг Ғарбий маъмурий округи ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полиция генерал майори Андрей Пучковдир.
Россия ички ишлар вазири Владимир Колоколцев Meduza нашри мухбири Иван Голуновга нисбатан жиноий иш ҳаракатдан тўхтатилганидан сўнг Путиндан уларнинг истеъфосини сўраганди.
Голунов ижарада турган уйидан «наркотиклар топилгани» туфайли уй қамоғига маҳкум қилинган эди.
Изоҳ (0)