Москвада 12 июнь куни Meduza мухбири Иван Голуновни қўллаб-қувватлаб уюштирилган акция иштирокчиларининг 549 нафардан ортиғи қўлга олинди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Таҳлилчиларнинг аниқлик киритишича, уларнинг камида беш нафари Ички ишлар органида кечаси қолган. Қайд этилишича, улар орасида овқатланиш ва ухлашга берилмаётган «жиддий касалликка чалинган» фуқаро ҳам бор.
Жамоатчилик кузатув комиссиясининг масъул котиби Иван Мелников, қўлга олинган 2001 йилда туғилган ўсмирни шифокорлар полиция бўлимидан касалхонага олиб кетганини айтган. У норозилик акциясида олган суратларни ўчиришдан бош тортгани учун хавсизлик кучлари томонидан калтакланган.
Шифокорлар болага кўкрак қафаси, ўнг ёноқ лат ейиши, юз ва бўйин шилиниши ташхисини қўйган. Унинг сўзларига кўра, калтакланишдан аввал ундан фотоаппарати тортиб олинган.
Изоҳ (0)