Божхона ходимлари маданий бойликларни мамлакат ҳудудидан ноқонуний олиб чиқилиши билан боғлиқ навбатдаги қонунбузилиш ҳолатига чек қўйди, бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси ахборот химати хабар қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси «Қорақалпоғистон» темир йўл чегара божхона пости ходимлари «Қорақалпоғистон» темир йўл станциясида хорижга кетаётган йўловчи поездини божхона кўригидан ўтказган.
Натижада, ушбу поезд йўловчиси фуқаро А. А томонидан мамлакат ҳудудидан ноқонуний тарзда олиб чиқилаётган, 18 дона қадимий тангалар тўхтатиб қолинди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур тангаларнинг фақат биттаси 100 йил илгари зарб этилган бўлса, қолганларини қадимийлиги 2—2,5 асрдан ошган. Шунингдек қадимий тангаларнинг бири эски араб ёзувида ва иккинчиси эса эски хитой ёзувида зарб қилинганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)