• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Буни Олий Мажлис ёки Вазирлар Маҳкамасидан сўраш керак». Тошкентда пропискаси борлар ва йўқлар учун икки хил бож белгиланиши сабаблари айтилмади

    Тошкентда бирламчи бозордан уй сотиб олиш бўйича Тошкентда пропискаси борлар учун бошқача, пропискаси бўлмаганлар учун эса бошқача бож белгиланиши юзасидан изоҳни Ички ишлар вазирлиги (ИИВ)дан эмас, балки Олий Мажлис ёки Вазирлар Маҳкамасидан сўраш керак. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқлар бошқармаси бошлиғи, генерал майор Қутбиддин Бурхонов журналистлар билан муоқотда айтиб ўтди.

    Қутбиддин Бурҳонов.

    Қутбиддин Бурҳонов.
    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 10 июнь куни бўлиб ўтган журналистлар билан мулоқотда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори билан прописка олиш тартибига киритилган ўзгаришлар муҳокама қилинди. Ўзгаришларга мувофиқ, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудидан қиймати қанча бўлишидан қатъи назар (ҳатто 1 сўм бўлса ҳам), янги қурилган кўчмас мулк сотиб олган фуқароларга доимий прописка берилиши кафолатланган.

    Янги қурилган уй-жойни сотиб олганлик учун мулкнинг нархидан 5 фоизлик, лекин энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида бож тўлаш талаби сақлаб қолинган (божнинг энг кам қиймати), бироқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси бўлмаган фуқаролар учун божнинг энг кам миқдори энг кам иш ҳақининг 10 баробари этиб белгиланган. Ўз навбатида, сотиб олинган янги уйни уч йил ичида сотишга қарор қилинса, Тошкентда пропискаси бор Ўзбекистон фуқаролари энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида, пропискаси йўқлар эса энг кам иш ҳақининг 400 баробари миқдорида бож тўлаши лозим.

    Журналистлар ИИВ вакилларидан Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга ва шундай пропискага эга бўлмаган фуқаролари учун нега икки хил, дискриминацион божлар жорий этилгани сабабларини сўраган. ИИВ вакиллари бу саволни ё парламентга, ёки ҳукуматга беришни тавсия қилган.

    «Бу қарорни Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган, бунга бизнинг алоқамиз йўқ. Сиз сўраётган, талаб қилаётган нарса ваколатимизга кирмайди. Биз ижро этувчи органмиз. Вазирлар Маҳкамаси қандай қарор қабул қилишидан қатъи назар, бажаришга мажбурмиз. Бажармасак, амалдаги қонунчиликка кўра бизга жиноий ёки маъмурий чора кўрилади. Сиз қонун чиқарувчи органга ёки Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилишингиз керак, бизга эмас», — деб жавоб берган генерал майор Қутбиддин Бурҳонов.

    Журналист ИИВ ҳам Вазирлар Маҳкамаси таркибига киришини эслатиб, мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганда ишчи гуруҳ тузилган-тузилмагани, ишчи гуруҳ таркибида ИИВдан бирор мутасадди бўлган-бўлмаганини сўради. Генерал майор Бурҳонов фуқароларга икки хил қийматда бож белгиланиши ҳақидаги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилаётганда ишчи гуруҳда ИИВ вакиллари бўлганини маълум қилди, айни вақтда лойиҳанинг тасдиқланиши ёки бекор бўлишини овозлар ҳал қилишини таъкидлади.

    «Бизнинг овозимиз ҳар доим ҳам қабул қилинмайди-ку (‘инобатга олинмайди-ку’, дейилмоқчи — таҳр.), ахир бизнинг овозимиз кўплаб овозлардан биттаси, холос», — деди Бурҳонов. Ўша ишчи гуруҳдаги ИИВ вакили Ўзбекистоннинг Тошкентда пропискаси бор ва йўқ фуқаролари учун икки хил қийматда бож белгиланиши тўғрисидаги таклифга қарши овоз берганми ёки қўллаб-қувватлаганми — бу ҳақида маълумот берилмади.

    11.06.2019, 21:56   Изоҳ (0)   21283
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «RoboCUP» ғолиблари Хитой оромгоҳига йўлланма ва Турин университетига имтиҳонларда имтиёзга эга бўлди

    11.06.2019, 21:24

    Тошкент вилоятида жиян 61 ёшли амакисини кўприкдан итариб юборди

    11.06.2019, 21:12

    Ўзбекистонда коммунал хизматлари истеъмолчиларига енгилликлар яратилди

    11.06.2019, 21:10

    Қаршида ўз жонига қасд қилган талаба, Хоразмда тутилган улкан лаққа балиқлар, Хитойда зўравонликка учраган ўзбек қизи ва куннинг бошқа хабарлари

    11.06.2019, 21:09

    Ўзбекистон Миллий кутубхонасида китобхонлик бўйича навбатдаги йиғилиш ўтказилди

    11.06.2019, 21:08

    Сурхондарёда божхоначилар дрон олиб ўтишга уринган шахсни тўхтатди

    11.06.2019, 20:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тадқиқот: Ўзбекистонда 97% аҳоли рақамли кўникмаларни муваффақият калити деб ҳисоблайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:00

    Таиланд Камбоджани чегарада пиёдаларга қарши миналар ўрнатганликда айблади

    Дунё | 21 июл, 19:00

    Хитойда “дангасалар”га ёрдам берадиган клиника очилди

    Дунё | 21 июл, 18:40

    Ёқилган мушук, дўнгалаклар, танқиддаги “қора юмор” — Twitter’да нима гап?

    Ўзбекистон | 21 июл, 18:30

    Кўз остидаги қора доғлар ва ҳуснбузарлар: организмдаги витамин етишмовчилиги юзда қандай акс этади?

    Маслаҳатлар | 21 июл, 18:20

    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

    Реклама | 21 июл, 16:30

    Самарқанд ва Душанбе ўртасидаги авиарейс 7 йилдан сўнг тикланди

    Ўзбекистон | 21 июл, 18:10

    Ярим асрдан сўнг: “Зита ва Гита” фильми қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди?

    Кино | 21 июл, 18:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.