11 июннинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё» дайжестида.
Қаршида институтнинг 3-босқич талабаси ўз жонига қасд қилди.
2 июнь куни ўз жонига қасд қилган талаба институтнинг технология факультети 3-босқич талабаси А.Ё. бўлган.
Дилфуза Ражабова талабасининг ўлими ортидан шов-шув ясаб, ўқувчисини кўпайтиришга ҳаракат қилаётган хориж ОAВсининг фаолиятини қоралаб, номардликда айбламоқда.
***
Хоразмда учта улкан лаққа балиқни тутишди.
Видеода бир гуруҳ эркаклар катта-катта учта балиқни тутиб, лойқаланиб ётган сувдан олиб чиқаётганини кўриш мумкин.
***
Хитойликка эрга тегиб, тазйиққа учраган яна бир қиз Ўзбекистонга қайтарилди.
Қиз Хитой фуқаросига турмушга чиққан бўлиб, хитойлик эрининг зўравонлиги ва тазйиқларидан шикоят қилган. Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи уни хонага қамаб, калтаклаган ва ҳомиладор бўлиши учун таблетка, инъекция кўринишидаги номаълум дориларни истеъмол қилишга мажбурлаган.
***
ОАВ: Ким Чен Иннинг акаси МРБга ишлаган.
КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг 2017 йилда ўлдирилган акаси Марказий разведка бошқармасига маълумотларни етказиб турган.
***
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка қилиш тартибини турар жойи бўйича ҳисобга олиш тизими билан алмаштириш таклиф қилди.
Шу кунларда ижтимоий тармоқлар ҳамда ОАВларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйиш тартиби фаол муҳокама қилиниб, кенг жамоатчиликнинг турли фикр-мулоҳазаларига сабаб бўлмоқда.
Изоҳ (0)