Британиялик фуқаро EuroMillions лотереясида 123 миллион фунт-стерлинг (тахминан 156 миллион доллар) ютди. «РБК»нинг ёзишича, бу Бирлашган Қироллик тарихидаги лотерея орқали қўлга киритилган энг катта учинчи жекпотдир.
Лотерея ходимларининг маълум қилишича, ғолиб бешта асосий рақам ва иккита қўшимча рақамларни тўғри топган. Унинг кимлиги ошкор этилмаган.
EuroMillions лотереяси Европанинг бир неча мамлакатларида 2004 йилдан бери ўтказилади. Унинг қоидаларига кўра, ғолиб исми ошкор этилмаслиги мумкин бўлиб, рекорд даражада жекпот ютиб олган аксарият европаликлар шундай йўл тутади.
Аввалроқ Калифорнияда 530 миллион доллар ютуқли лотерея чиптаси сотилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)