Индонезиянинг шарқий қисмида жойлашган Банда денгизи акваториясида 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Ер ости силкиниши эпимаркази Танимбар архипелагидаги Ямден оролидан 57 километр узоқликда жойлашди.
Кучлилик даражасига кўра зилзила вайрон қилувчи таъсирга эга, деб баҳоланмоқда.
Вайроналар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот ҳозирча йўқ.
Изоҳ (0)