Тошкент шаҳрининг Яшнабод туманидаги уйини фоҳишахона сифатида фойдаланиш учун тақдим этган 25 ёшли Азиза Х. ушланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
У бунинг учун хизмат ҳақи сифатида 250 минг сўм олгани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси («Қўшмачилик ёки фоҳишахона сақлаш») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)