Мана шу йил ёнғинда қолиб, вайрон бўлган Париждаги Нотр-Дам Франциянинг ягона готик архитектураси ҳисобланмайди. Бу ерда XII асрда қурила бошланган буюк соборлар бор. Уларда ишлатилган готик услуб кейинчалик бутун Европанинг шимоли ва шарқига тарқалган. Готик услубдаги архитектуранинг ўзига хос хусусиятлари қадимий француз соборлари, вертикал миноралар ва устунлар, кўплаб декоратив элементлар ва рангли витражлар билан қопланган мисоллар орқали кузатилиши мумкин. Travel Ask Европа готик услубининг дурдонаси саналган Франция соборларининг суратини тақдим этди.
Шартрдаги Нотр-Дам
2. Руандаги Нотр-Дам
Руандаги ушбу католик черкови Франциянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган. Унинг бир қанча қисмлари ёнғин, довул, чақмоқ ҳамда Иккинчи жаҳон уруши пайтидаги бомбардимончиликдан азият чеккан.3. Амьендаги Нотр-Дам
Яна бир готик черков Амьенда жойлашган. Бу ушбу услубда Францияда қурилган черковларнинг энг каттаси. У XIII асрнинг иккинчи ярмида қуриб битказилган.4. Реймсдаги Нотр-Дам
Реймсдаги Нотр-Дам нафақат диний ва меъморий мерос ҳисобланади, балки Франция тарихида ҳам ўз аҳамиятига эга. Гап шундаки, айнан ушбу католик соборида Ўрта Асрларда француз қиролларининг тож кийиш маросими бўлган.5. Страсбургдаги Нотр-Дам
Ушбу собор бошқаларидан фақат битта минорали экани билан ажралиб туради. Иккинчи минораси охиригача қурилмаган. Аслида бу готик собор эмас, балки роман-готик услубининг қоришмаси. Унинг қурилиши 1000 йил аввал бошланган. У пайтлар ҳали готик услуб француз архитектурасида кашф қилинмаган эди. Бинонинг ичида XIX асрнинг биринчи қисмига тегишли бўлган эски астрономик соат сақланади.
Изоҳ (0)