• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги 81 та талаб юқори бўлган мактабларда коррупцияни олдини олувчи янги қабул тизими жорий этилади

    Халқ таълими вазирлиги ўрганишлар ва ижтимоий сўров натижаларига кўра ота-оналар томонидан талаб юқори бўлган мактабларга 1-синфга қабул жараёнида коррупция билан боғлиқ салбий ҳолатлар мавжуд эканлиги аниқланганини маълум қилди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Улар қуйидагилар:

    • Биринчидан, мактабга бириктирилган микроҳудуддан ташқаридаги болаларни қабул қилиш учун таниш-билиш қидириш ёки мактаб раҳбариятига ноқонуний тўловни амалга ошириш;
    • Иккинчидан, 7 ёшга тўлмаган болаларни мактабларга жойлаштириш учун таниш-билиш қидириш ёки ноқонуний тўловларни амалга ошириш;
    • Учинчидан, мактабда таълим тилида ўқиб кетишга кўникмаси етарли даражада бўлмаган болаларни беришдаги шу каби салбий ҳолатлар.
    Бу каби ҳолатлар оқибатида мактабларда таниш-билишларнинг «қўнғироқ орқали илтимослари» ёки ноқонуний тўловлар натижасида мактаб сиғимига нисбатан кўпроқ ўқувчилар қабул қилиниши ва синфларда болалар сони 40—50 нафаргача ошиб кетиши ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, мазкур мактаблардаги таълим сифатига салбий таъсир кўрсатади.

    Айниқса, 7 ёшдан кичик ёки таълим олиб бориладиган тилни билмайдиган ўқувчиларга педагогларнинг кўпроқ куч ва эътибори талаб этилаётганлиги сабабли бошқа ўқувчиларнинг ўзлаштиришига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Энг ёмони, таниш-билиш ёки юқоридан қўнғироқ қилиб боласини жойлаштириш каби салбий ҳолатлар оқибатида, ўша микроҳудудда яшайдиган аҳолининг фарзандлари бундай талаб юқори бўлган мактабларда ўқиш имкониятидан маҳрум бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

    Юқоридаги салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, 2019 йилдан бошлаб талаб юқори бўлган мактабларга (ҳозирча Тошкент шаҳридаги 81 та мактаблар) қабул Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

    Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, ушбу умумтаълим муассасаларига болалар асосий ва қўшимча квота асосида қабул қилинади. Янги қабул тизими босқичма-босқич бошқа вилоятларда ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.

    Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларнинг (тегишли йилнинг 31 декабрига қадар 7 ёшга тўладиган) фарзандлари, отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонини инобатга олган ҳолда асосий квота шакллантирилади.

    Умумтаълим муассасаларининг имкониятидан келиб чиқиб, микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги, микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари мактаб ёшига етмаган (тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган), шунингдек, умумтаълим муассасаларида таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлмаган болалар учун қўшимча квота ажратилади.

    Давлат хизматлари марказлари орқали болаларни умумтаълим муассасаларига (асосий квота бўйича) қабул қилиш ҳар йили 15 июндан 31 июлга қадар, қўшимча квота бўйича ҳар йили 15 июндан 31 августга қадар амалга оширилади.

    Қўшимча квота бўйича умумтаълим муассасаларига қабул қилиш учун бир болага нисбатан қуйида назарда тутилган ҳолатларнинг ҳар бир банди бўйича ота-оналарнинг ихтиёрий розилиги асосида энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир марталик йиғимлар ундирилади:

    1. микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги болалар;
    2. микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари мактаб ёшига етмаган, яъни тегишли йилнинг 1 январидан 31 декабрга қадар 7 ёшга тўлмайдиган болалар;
    3. умумтаълим муассасаларида (микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари) таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлмаган болалар учун.
    Мазкур маблағлар мактабдаги шароитларни яхшилаш ҳамда мактаб ўқитувчилари ва директорини рағбатлантириш учун йўналтирилади.

    Умумтаълим муассасаларининг 1-синфига қабул жараёнларини бевосита Кузатув кенгаши аъзолари томонидан назорат қилиб бориш кўзда тутилган. Жумладан, Кузатув кенгаши аъзолари мактаб маблағларини тўғри сарфланишини назоратга олади.

    08.06.2019, 21:26   Изоҳ (0)   30000
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда яна бир шифокорга таҳдид қилинган видео тарқалди

    08.06.2019, 21:11

    Фарғонада 75 минг сўм қарздорликни деб МИБ ходими калтакланди

    08.06.2019, 20:55

    Ўзбекистонда дарсликлар илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш режалаштирилмоқда

    08.06.2019, 20:40

    Москвада полициячи томонидан отиб ўлдирилган Ўзбекистон фуқароси бўйича расмий маълумот берилди

    08.06.2019, 20:10

    Видео: Гулистонда 5 тонналик паловни бепул тарқатиш вақтида юзага келган тартибсизлик

    08.06.2019, 18:12

    «Оқтепа лаваш» мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Овқатдан заҳарланганлар сони 49 кишига етган

    08.06.2019, 17:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00

    Қаҳва антибиотиклар таъсирини камайтириб, зарарли бактерияларга ёрдам беради — тадқиқот

    Илм-фан | 5 август, 20:50

    IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

    Спорт | 5 август, 20:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.