Ижтимоий тармоқларда фуқаро ва шифокор иштирокида юз берган навбатдаги нохуш видео тарқалди. «Kun.uz» маълумотларига кўра, воқеа Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида юз берган. Тасвирларда фуқаронинг шифокор кийимидаги шахсга таҳдид қилаётганини кўриш мумкин.
Видеодан баланд овозда гапираётган эркак кичик ёшдаги фарзандини шифохонага олиб келганини англаш мумкин. Аммо шифокор болалар врачи эмаслиги, эркак талаб қилаётган педиатр бошқа беморни кўраётгани, унга қўнғироқ қилиб чақиртирилганини айтган. Бироқ эркак шунда ҳам сўкиниб, шифокорга таҳдид қилишда давом этган.
«Бу ер сенга тиббиёт институти эмас. Жавобгарликни ҳис қиласанми?! Бор, топиб кел. Операция дейсан, текширяпти дейсан. Сен ҳали ўйнашяпсанми, мол дўхтири», — деб гапирган видеодаги эркак.
Изоҳ (0)