Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Португалия полицияси мамлакатга Бразилиядан қиймати 49 миллион долларга тенг гиёҳванд моддани олиб киришга уринган етти нафар фуқарони қўлга олди, деб хабар беради Reuters.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Балиқчилар кемасининг махсус жиҳозланган махфий бўлмасидан Европага олиб кирилиши мўлжалланган 50 та қопда бир тоннага яқин кокаин аниқланган. Бразилия байроғи илинган кемада 36 ёшдан 64 ёшгача бўлган хориж фуқаролари қўлга олинган.

Жиноятчиларни қўлга олиш ишлари Бразилия, Португалия, АҚШ ва Буюк Британия ҳамкорлигида ўтказилган «Оқ кукун» операцияси доирасида амалга оширилган.

Агентликнинг маълумотларига кўра, 2016 йилда кокаин ишлаб чиқариш дунёда йилига 1410 тоннага етиб, рекорд даражани қайд этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Саломатлик
Иштаҳангиз карнайми: ҳамиша овқат ейиш истаги қийнаганда нима қилиш керак?
Дунё
“Ўлим жунглиси”: 400 мингга яқин муҳожир ҳалокатли йўл орқали Панамадан АҚШга ўтмоқда
Маҳаллий
Тошкент ва Андижон ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди