Япониянинг Тотиги перфектурасида мактаб автобуси ЙТҲга учраши оқибатида 17 киши жабрланди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат тахминан 08:00 да 4-Миллий автомагистралда содир бўлган. ЙТҲда бешта транспорт иштирок этган бўлиб, улар қаторида мактаб автобуси ва юк машинаси ҳам бўлган.
Ҳалокат оқибатида автобусда бўлган 15 нафар мактаб ўқувчиси, бир нафар ўқитувчи ва автобуснинг 65 ёшли ҳайдовчиси кичик жароҳатлар билан касалхонага етказилган.
Қайд этилишича, автобусда Насушиобар шаҳридаги мактабнинг 33 нафар ўқувчиси ва уч нафар ўқитувчи экскурсияга кетаётган бўлган.
Изоҳ (0)