Жазоирда жорий йилнинг 25—31 май кунлари бўлиб ўтган XVI халқаро Қуръон мусобақасида 48 давлатдан 48 нафар ҳофизи Қуръон иштирок этди. Улар Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериш бўйича рақобатлашди, дея хабар беради ЎзА.
Мусобақада Жазоирлик Аҳмад қори Ҳаракат ғолиб бўлди.
Иккинчи ўринни фаластинлик Васим Жадуллоҳ, учинчи ўринни ливиялик Содиқ Али Мифтаҳ эгаллади.
Жазоир шаҳридаги «Ал-Жоме ал-Кабир» жоме масжидида бўлиб ўтган мусобақанинг тақдирлаш маросимига вақтинчалик президент вазифасини бажарувчиси Абдулқодир бин Солиҳ ташриф буюрди.
Қайд этиш жоизки, дастлабки саралашдан муваффақиятли ўтганлар орасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ҳофизул Қуръон, «Кўкалдош» мадрасаси талабаси Нажмиддин қори Самадов ҳам бор эди. Унга ташаккурнома тақдим этилди.
Изоҳ (0)