Португалия полицияси мамлакатга Бразилиядан қиймати 49 миллион долларга тенг гиёҳванд моддани олиб киришга уринган етти нафар фуқарони қўлга олди, деб хабар беради Reuters.
Балиқчилар кемасининг махсус жиҳозланган махфий бўлмасидан Европага олиб кирилиши мўлжалланган 50 та қопда бир тоннага яқин кокаин аниқланган. Бразилия байроғи илинган кемада 36 ёшдан 64 ёшгача бўлган хориж фуқаролари қўлга олинган.
Жиноятчиларни қўлга олиш ишлари Бразилия, Португалия, АҚШ ва Буюк Британия ҳамкорлигида ўтказилган «Оқ кукун» операцияси доирасида амалга оширилган.
Агентликнинг маълумотларига кўра, 2016 йилда кокаин ишлаб чиқариш дунёда йилига 1410 тоннага етиб, рекорд даражани қайд этган.
Изоҳ (0)