Швеция суди Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанжни зўравонлик иши бўйича экстрадиция қилинишини талаб этмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Бундан бир неча ҳафта аввал Швеция прокуратураси 2017 йилда ёпилган Ассанжга нисбатан жиноий иш қайта давом эттирилишини билдирганди.
Бу қарор Ассанж Лондонда қўлга олингани ва унинг экстрадия қилишларини талаб этиш имконияти туғилгани билан изоҳланганди.
Изоҳ (0)