1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Самарқандда вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан Самарқанд шаҳрида «Тарғибот автокарвони» ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
«Тарғибот автокарвони» кўргазмали воситалар ва турли шиорлар битилган ёзувлар билан шаҳарнинг марказий кўчаларини айланди, болалар гавжум жойларда бўлди.
Тадбир давомида болалар ва ўсмирларга йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бўйича тушунтириш бериб борилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳининг маълум қилишича, олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида болалар иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг сони аввалги йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада камайишига эришилган.
Изоҳ (0)