• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги қонун лойиҳаси ўзбек тилида муҳокамага қўйилмагани учун узр сўради

    «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига рус тилида жойлаштирилган, қонун қабул қилиб бўлингач, қонун лойиҳаси ўзбекчага таржима қилинган. Бу ҳақда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Шуҳрат Жўраев 3 июнь куни журналистлар билан бўлиб ўтган мулоқотда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

    Шуҳрат Жўраев (чапда), Илҳом Абдуллаев (ўртада) ва Шуҳрат Тўхтабоев (ўнгда).

    Шуҳрат Жўраев (чапда), Илҳом Абдуллаев (ўртада) ва Шуҳрат Тўхтабоев (ўнгда).
    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 3 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси Илҳом Абдуллаев, депутат Шуҳрат Тўхтабоев ва Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Шуҳрат Жўраев иштирокида журналистлар билан мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда 2019 йил 10 майда қабул қилинган «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонуннинг аҳамияти, асосий мақсадлари ҳақида маълумот берилган.

    Мулоқот давомида журналистлар «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига нима учун ўзбек тилида жойлаштирилмагани ҳақида сўради. Бунга жавобан Шуҳрат Жўраев ҳужжатларни тайёрловчи мутахассислар рус тилида ишлашга ўрганганини таъкидлади.

    «Бу биз томонимиздан йўл қўйилган хато, камчилик, тан оламиз. Аксарият мутахассисларимиз рус тилида ҳужжат тайёрлашга кўниккан. Қонун лойиҳаси рус тилида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди, лекин қабул қилингач, ўзбек тилига таржима қилдик. Келгусида бу каби ҳолатлар қайтарилмайди. Ҳужжат лойиҳасини ўзбек тилида киритмаганимиз учун Адлия вазирлиги томонидан ҳайфсан ҳам берилди», — деди бошқарма бошлиғи.

    Маълум бўлишича, «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг илк таҳрири 2017 йил июнида Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталига муҳокамага қўйилган, ўша йил сентябрида уни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш режалаштирилган эди. Шуҳрат Жўраев нима учун эски лойиҳа парламентга киритилмагани, янги таҳрирдаги лойиҳа ишлаб чиқилганига изоҳ берди.

    «Қонун лойиҳасининг 2017 йилги таҳририни тайёрлаш Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан молиялаштирган эди. Ҳужжат матнини Россиядаги юридик фирма тайёрлаган. Ўша эски лойиҳани парламентга киритганимизда, у ҳали ҳам депутатлар назоратидан ўтмаган бўларди. Чунки у бошқа мамлакатлар қонунларидан сўзма-сўз кўчирилган ва ғализ таржима қилинган эди. Лойиҳани Адлия вазирлигига олиб кирганимизда ҳам улар ҳужжатни миллий қонунчилик техникаси бўйича янгидан ишлаб чиқиш кераклигини таъкидлаган эди», — дея қўшимча қилди Жўраев.

    Илҳом Абдуллаев.

    Илҳом Абдуллаев.
    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси Илҳом Абдуллаевнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг парламентга киритилган янги таҳририда ҳам баъзи бир оддий хатоликлар ўтиб кетган эди. «Масалан, хусусий шерик таклиф билан қаерга мурожаат қилиши мумкинлиги бирор моддада кўрсатилмаган эди. Бу масалага ҳам қонунни қабул қилиш жараёнида аниқлик киртилди», — деди депутат Абдуллаев.

    03.06.2019, 21:52   Изоҳ (0)   8432
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сувга чўмган Тошкент, афв этилган маҳкумлар, қайнотасини пичоқлаб ўлдирган маст келин ва куннинг бошқа хабарлари

    03.06.2019, 21:37

    Видео: Тошкент аэропорти томидан чакка ўтди

    03.06.2019, 20:45

    Истанбулда Ўзбекистон фуқароси пичоқда етказилган жароҳат оқибатида ҳалок бўлди

    03.06.2019, 20:19

    Наманганда гавжум масканларга Face control қурилмаси ўрнатилмоқда. У қидирувда бўлган шахсларни топишда кўмак беради

    03.06.2019, 20:06

    Фарғонада ҳаж ва умрага жўнатишни ваъда қилиб, 10 кишини 300 млн сўмга туширган фирма раҳбари 8 йилга қамалди

    03.06.2019, 19:40

    Ёмғир натижасида Тошкент сув остида қолди (видео)

    03.06.2019, 19:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.