Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасида 32 ёшли фуқаро С.С. томонидан қаровсиз қолдирилган Lacetti машинасидан 1 500 000 сўм пул ва калитлар тўплами номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилган.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, воқеа 16 апрель куни содир бўлган.
Ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича, ушбу жиноятни Яшнобод тумани Мағзуна кўчасида яшовчи 33 ёшли Т.Н. ва Мирзо Улуғбек тумани Обировон кўчасида яшовчи 38 ёшли А.У. содир этгани аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)